«Кристал Пэлас» жамоаси бош мураббий Алан Пардью Англия чемпионати доирасидаги ўйинларни бошқарадиган ҳакамларнинг адолатсизлиги ҳақидаги фикрларини билдириб ўтди.
«Мен аввалги турда «Сток Сити»га қарши ўйинимиз (Англия лигаси кубоги доирасида Йохан Кабайга қарши қўполлик - таҳририят) вақтида рақиблар аъзоси Стивен Айрленднинг қўполлигига ҳакам Марк Клаттенбург томонидан нега кўз юмилгани борасида ҳакамлар корпуси раҳбари Майк Райли билан гаплашдим.
«Кристал Пелас» жамоаси ўйинларида ҳакамлар ҳеч қачон рақиб футболчиларига қизил карточка кўрсатишмайди, ҳеч қачон. Балки, улар футболчиларимиздан бирини ўлдиришсагина чўнтакларидан қизил карточкани чиқаришар.
«Борнмут» билан ўйинда ҳам Жордан Матч иштирокидаги вазиятни эсланг. Яна бир ёқимсиз қарор.
Шанба куни Айрлендга қизил карточка кўрсатиш шарт эди. Райли ҳам менинг бу фикримга қўшилишини билдирди. Эҳтимол, қачондир бизнинг жамоа ўйинига ҳам яхши савиядаги ҳакам тайинланиб қолар..", дейди мураббий.