"Челси" бош мураббийи Гус Хиддинк жамоа футболчиси Жон Терррининг келажаги хусусида фикр билдирди.
Ўтган дам олиш кунлари 35 ёшли ҳимоячи клуб у билан шартномасини узайтирмаган, мавсум якунлангач эса жамоадан кетиши ҳақида маълум қилган эди.
"Сиз бу мавсумда Террини майдонда яна кўп кўрасиз, бу биринчидан. Иккинчидан, унинг келажаги ўзи ва клубга боғлиқ", - дейди Хиддинк.