Кириш Регистрация
27/12 01:00 Ман. Юнайтед - Ньюкасл
27/12 16:30 Парма - Фиорентина
27/12 17:30 Ноттингем Форест - Манчестер Сити
27/12 19:00 Лечче - Комо
27/12 19:00 Торино - Кальяри
27/12 20:00 Арсенал - Брайтон
27/12 20:00 Брентфорд - Борнмут
27/12 20:00 Бёрнли - Эвертон
27/12 20:00 Ливерпуль - Вулверхэмптон
27/12 20:00 Вест Хэм - Фулхэм
27/12 22:00 Удинезе - Лацио
27/12 22:30 Челси - Астон Вилла

Денисов: «Лацио»дан таклиф бўлмаган, «Арсенал» ёки бошқа инглиз жамоаларидан таклиф тушса бажонидил розилик берардим

Баҳо:
+ | -

Москванинг «Локомотив» жамоаси аъзоси, Ўзбекистон терма жамоасининг асосий таркиби футболчиси бўлган Виталий Денисов ўзининг жорий қишки трансферлар ойи вақтида Италиянинг «Лацио» жамоаси сафига ўтиши мумкинлиги ҳақида тарқалган хабарларга муносабат билдирди.

У «Советский спорт» гашри мухбири саволларига жавоб бериш асносида ўзига Англия ва Германия чемпионатлари ёқишини, Италия чемпионатидан кейинги вақтларда кўнгли қолгани ҳақида айтиб ўтган.

Денисов ўзининг Италия А серияси иштирокчиси «Лацио» сафига ўтиши мумкинлиги борасидаги хабарлар эса қаердан пайдо бўлганини била олмай қолганини, аслида бундай эҳтимол бўлмаганини билдирган.

«Янги йил арафасида Туркиянинг «Трабзонспор» жамоасидан таклиф бўлгани ҳақида ҳам шундай асоссиз хабар тарқалганди. «Лацио»дан таклиф бўлиши ёмон эмас, бундай ҳолатда албатта музокаралар столига ўтиришдан қочмасдим.

Лекин менга қолса, Англияда ўйнашни танлардим. Масалан, «Арсенал» ёки «Эвертон»да. Ёки Манчестер клубларидан бирида», деган у.

Манба: kun.uz
Киритилди: 12:49, 04.02.2016.
Ўқилди: 4200 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.