Кириш Регистрация
28/04 00:00 Астон Вилла 2-2 Челси
28/04 00:00 ПСЖ 3-3 Гавр
28/04 00:00 Атлетико 3-1 Атлетик Бильбао
28/04 13:00 Тожикистон 5-5 Ўзбекистон
28/04 15:30 Интер 2-0 Торино
28/04 16:00 Метц 1-2 Лилль
28/04 16:00 Таиланд 1-4 Эрон
28/04 17:00 Кадис 1-1 Мальорка
28/04 18:00 Тоттенхэм 2-3 Арсенал
28/04 18:00 Борнмут 3-0 Брайтон
28/04 18:00 Лорьян 1-2 Тулуза
28/04 18:00 Клермон 4-1 Реймс
28/04 18:00 Страсбур 1-3 Ницца
28/04 18:00 Болонья 1-1 Удинезе
28/04 19:00 Индонезия - Ўзбекистон
28/04 19:15 Гранада 3-0 Осасуна
28/04 20:05 Ренн 4-5 Брест
28/04 20:30 Ноттингем Форест 0-2 Манчестер Сити
28/04 21:00 Наполи 2-2 Рома
28/04 21:00 Аталанта 2-0 Эмполи
28/04 21:30 Вильярреал 3-0 Райо Вальекано
28/04 22:00 Лион 3-2 Монако
28/04 22:30 Япония - Ироқ
28/04 23:45 Фиорентина 5-1 Сассуоло
29/04 00:00 Марсель 2-1 Ланс
29/04 00:00 Бетис 1-1 Севилья
29/04 23:45 Женоа - Кальяри
30/04 00:00 Барселона - Валенсия
30/04 05:00 Боруссия Д - ПСЖ
30/04 05:00 Боруссия Д - ПСЖ
01/05 00:00 Бавария - Реал Мадрид
01/05 00:00 Бавария - Реал Мадрид

Ўзбекистон терма жамоасида гол уролмаган футболчилар рамзий терма жамоаси

Баҳо:
+ | -

Ўзбекистон миллий терма жамоаси таркибида энг кўп гол урган, энг кўп  майдонга тушган, энг қўпол футболчилардан иборат рамзий терма жамоаси билан сизларни таништириб ўтган эдик. Энди навбат бош жамоамиз либосида майдонга тушиб, гол ура олмаганлар рамзий жамоасига! 

Дарвозабон 
1. Игнатий Нестеров – 92 ўйин
 
Дарвозани табиийки Нестеров қўриқлайди. Игнатий майдонга тушган 92 беллашувда ўз ҳамкасбларини ранжитмаган. Балки кейинги ўйинларда Нестеров пенальтини амалга ошириб, ўз ҳисобига гол ёзидириб қўяр. У “Пахтакор”да ўйнаган пайтлари 11 метрлик жарима зарбаларидан голлар урганини эсдан чиқармаслик лозим. 

Ҳимоячилар 
2. Алексей Николаев – 42 ўйин 
3. Асрор Алиқулов – 61 ўйин 
4. Шавкат Муллажонов – 39 ўйин 
5. Акмал Шорахмедов – 24 ўйин
 
Николаев ва Алиқулов фаолиятларини якунлашган. Лекин шундай бўлишига қарамай, улар яқин орада бу таркибдан тушиб қолмасликлари аниқ. Муллажонов сал кам 40 та ўйинда иштирок этган бўлишига қарамай гол уролмаган. Лекин унда ҳали имконият бор. Шораҳмедов 24 учрашувда атиги битта гол урган. Бироқ у ана шу голини ўз дарвозасига киритиб қўйган. Ўша гол Ўзбекистон термасига қанчалик қимматга тушганини эслатиб ўтиш шарт бўлмаса керак. 

Ярим ҳимоячилар 
6. Элдор Магдеев – 23 ўйин 
7. Фозил Мусаев – 21 ўйин 
8. Лутфулла Тўраев – 18 ўйин 
9. Владислав Кирян – 16 ўйин
 
Магдеев ва Кирян терма жамоадаги фаолиятини гол урмасдан якунлашди. Мусаев билан Тўраевда эса ҳали гол уриш учун имконият мавжуд. Агар Осиё кубоги-2015 чорак финалида Жанубий Корея билан баҳснинг сўнгги дақиқаларида Лутфулла бўш қолган дарвозани ишғол қилганида, бу таркибдан у эмас Мухтор Қурбонов жой олган бўлармиди. 

Ҳужумчилар 
10. Дилмурод Назаров – 10 ўйин 
11. Зафар Холмуродов - 9 ўйин
 
Зафар Холмуродов Ўзбекистон миллий чемпионатида энг кўп гол урган футболчилардан бири бўлишига қарамай, миллий жамоамиз сафида бирорта ҳам гол ура олмаган. Ваҳоланки у сал кам 10 та ўйинда майдонга тушган. Шу боис ҳам Зафар терма жамоага кўп чақирилмаган. Назаров ҳам чемпионатда кўплаб голлар урган, бироқ терма жамоага келганида гол уришни эсидан чиқариб қўйган. Яқин орада бу икки ҳужумчининг бирини Нагаев захирага тушириб юбориш имкониятига эга. Бунинг учун Иван яна 3 та ўйинни голсиз ўтказса бас. 

Захирадагилар: Павел Бугало (40 ойин), Саҳоб Жўраев (23 ўйин), Фарход Магомедов (20 ўйин), Мухтор Қурбонов (15 ўйин), Вагиз Галиуллин (11 ўйин), Ойбек Усмонхўжаев (9 ўйин), Иван Нагаев (7 ўйин) 

Фурқат Юсупов тайёрлади

Манба: sports.uz
Киритилди: 15:43, 05.02.2016.
Ўқилди: 4759 марта.
Фикрлар: 4 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.