Германиянинг «Бавария» клуби бош мураббийи Хосеп Гвардиола ўзининг янги мавсумда «Манчестер Сити» бош мураббийи бўлиши ҳақидаги саволларга жавоб қайтара туриб, бугунги кунда мураббийларнинг тутган ўрни борасида ҳам тўхталиб ўтди.
«Бавария»да ҳозирги даврдаги ишим ва «Манчестер Сити»даги янги режаларни қандай қилиб бир вақтда амалга ошириш мумкин? Мен худди аёллар каби бир вақтда бир неча ишни амалга ошира оламан.
«Бавария»да илгари мураббийнинг ўзи кетиш ҳолати кузатилмаган, одатда клуб мураббийни ўз лавозимидан четлатган. Шу билан бирга, менда ҳали яна тўрт ой вақт борлигини ҳам биласиз. Мен бундай вазиятга «Барселона»даги охирги йилимда ҳам дуч келганман.
Ҳозирги вақтга келиб мураббийларни ортиқ ҳурмат қилмай қўйишди. Ҳозир биз нима деб гапираётганимиз муҳим эмас. Нега сиз ўйин олдидан шогирдларимга айтган ажойиб гапларимни чоп этмайсиз? Тушунмайман, нега мураббийлар ҳамон матбуот анжуманларида иштирок этиб келишмоқда», – дея гапириб ўтган Гвардиола.
DW Spors нашрининг хабар беришича, Гвардиола матбуот анжуманида «Манчестер Сити» борасида берилган, футболга унчалик алоқаси бўлмаган саволлардан дарғазаб бўлган.