"Барcелона" жамоасининг бош мураббийи Луис Энрике футбол оламидаги миш мишларга бархам берди
"Бу ерда Неймарнинг ишлари аъло даражада, ҳеч қандай муаммо йўқ. У биз учун Суарез ва Месси каби жуда ҳам муҳим футболчи. Уларнинг ўйинлари бизга ажойиб ғалабалар олиб келмоқда. Тўғри уларда ҳам бир хил ўйинларда муаммолар юзага келади, футбол асли шундай ўйин, бу жамоавий ўйин. Агар бизда ҳар жабхада мукаммал футболчилар бўлса ҳам, бу ҳеч нарсага кафолат бера олмайди", — деди Энрике.