Кириш Регистрация

«МЮ» Гвардиоланинг «Ман Сити»га ўтиши аниқ бўлиши биланоқ, Моуриньо билан музокара бошлаган

Баҳо:
+ | -
Бўлим: ЕВРОПА

«Челси» жамоасининг собиқ бош мураббийи Жозе Моуриньо ва «Манчестер Юнайтед» раҳбарияти ўртасида музокаралар бошланган. Бу ҳақда ВВС хабар тарқатган.

Хабарда айтилишича, манкунанликлар «Манчестер Сити» Хосеп Гвардиола билан шартнома тузиб қўйгани ҳақида олдиндан, 1 февраль куни эълон қилгач, испаниялик мутахассисдан умид узиб, Моуриньога юзланишган.

Айни вақтда «Манчестер Юнайтед» жамоаси бош мураббий Луи ван Гаалга ёрдамчилик қилаётган Райан Гиггз Моуриньони жамоага олиб келиш ғоясига қарши бўлмоқда.

Моуриньонинг ўзига эса «МЮ»ни бошқариш истиқболли лойиҳа сифатида кўринмоқда.

Бундан олдинроқ, ESPN нашри Моуриньонинг ёзда Манчестерга боришига ишончи комиллиги ҳақида хабар берганди.

Манба: kun.uz
Киритилди: 08:28, 06.02.2016.
Ўқилди: 4781 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.