Биласиз, бугун АПЛ 25-тур учрашувлари доирасида “Лестер” “Манчестер Сити” устидан ажойиб ғалабага эришди (3:1).
Мазкур ўйин қаҳрамонларидан бирига айланган “тулкилар” етакчиси Риёд Маҳрез ўйин қандай ўтгани борасидаги фикрлари билан ўртоқлашди.
- Ўйин осон ўтгани йўқ. Рости “Сити”ни 3:1 ҳисобида мағлуб эта оламиз, деб ўйламагандик. Лекин якунда кучли иштиёқ сабаб ажойиб ғалабани қўлга киритдик. Қолган ўйинларда ҳам шундай руҳда давом этамиз. Ширин орзу бўлган – чемпионлик ҳақида гапиришга ҳали эрта. Аммо биз имкон қадар яхши ўйин намойиш этишга интилаверамиз. Балки якунда совринга эга чиқиш насиб этар, - дейди маҳоратли футболчи.
Таъкидлаш жоиз, Маҳрез бугунги ўйиннинг 48-дақиқасида “Ман Сити” дарвозасини ишғол этишга муваффақ бўлди.