«Манчестер Юнайтед» жамоаси бош мураббийи Луи ван Гаал мавсум якунига ўз ўрнига Жозе Моуриньонинг олиб келиниши режалаштирилаётгани ҳақидаги хабарларга муносабат билдирди.
«Охирги ойларда менинг рафиқам, болаларим, набираларим ва дўстларим учун оғир кунлар бўлмоқда. Мен учун ҳам. Лекин мен вазиятни тўғрилайман. Голландияда мени ўта мағрур эканимни ва енгилмаслигимни билишади. Англияда эса мен ҳақимда жуда кўп бемаъни гаплар ёзишмоқда.
Мен жамоа раҳбариятининг Моуриньо билан музокара ўтказаётгани ҳақидаги хабарларга ишонмайман», дейди мураббий The Guardian нашрига берган интервьюсида.
Бундан олдинроқ, «Манчестер Юнайтед» Гвардиоланинг «Манчестер Сити»га ўтиши аниқ бўлиши биланоқ, Моуриньо билан музокара бошлагани тўғрисида хабар пайдо бўлганди.