Кириш Регистрация
06/05 00:00 Райо Вальекано 0-1 Альмерия
06/05 00:00 Севилья 3-0 Гранада
06/05 18:00 Қизилқум 1-1 Нефтчи
06/05 21:00 Салернитана 1-2 Аталанта
06/05 23:45 Удинезе 1-1 Наполи
07/05 00:00 Кристал Пэлас 4-0 Ман. Юнайтед
07/05 00:00 Лилль 3-4 Лион
08/05 00:00 ПСЖ - Боруссия Д
09/05 00:00 Реал Мадрид - Бавария

Арсен Венгер "Лестер"нинг ўйинларидан ҳайратда эканини яширмади

Баҳо:
+ | -

"Арсенал" жамоаси бош мураббийи Арсен Венгернинг қайд этишича, "Лестер" жамоаси Англия чемпионатидаги барча жамоаларга яхши намуна бўлмоқда.

У Клаудио Раньери шогирдларининг 25 турда сафарда турнирнинг асосий фаворитларидан бири "Манчестер Сити"ни 3:1 ҳисобида мағлуб этиб қайтгач ва иккинчи ўриндаги "Тоттенҳэм" жамоасидан 5 очко олдимлаб кетгач, бу жамоа ҳақидаги ўз фикрларини билдириб ўтди.

"Лестер"нинг бир устунлиги бор, бу устунлик жамоада мавсум охиригача сақланиб қолиши мумкин. Бу устунлик шундаки, бу жамоани "Арсенал" ва "Манчестер Сити" мухлисларидан ташқари мамлакатдаги бошқа барча мухлислар қўллаб-қувватламоқда.

Сиз мендан қишки трансферларда "Арсенал"га янги футболчилар қўшиб олмаганим учун гина қилишингиз мумкин. Лекин, қишки трансферлар вақтида савияли футболчи сотиб олишнинг деярли иложи бўлмайди.

Мен ўйлайманки, "Лестер"нинг таркиб борасидаги ишлари жойида. "Тулкилар" таркибида жарангдор номлар, юлдуз футболчилар йўқ. Сиз эса тағин мендан юлдузларни сотиб олишни талаб қиласизми? "Лестер" эса ҳамма гап пулда ва таркибга юқори даражадаги футболчиларни қўшиб олишда эмаслигини кўрсатмоқда. Бу жамоанинг натижалари жамоавий ўйиннинг тартибли равишда йўлга қўйгани эвазигадир. "Лестер" Англия чемпионти жамоалари учун яхши намуна кўрсатмоқда", дейди мураббий goal.com нашрига.

Маълумот учун, айни вақтда "Лестер" 53 очко билан турнир пешқадами бўлиб турибди. Арсен Венгер бошқарувидаги "Арсенал" эса битта ўйин кам ўтказган ҳолда 45 очко билан тўртинчи ўринда жойлашган.

Манба: kun.uz
Киритилди: 16:54, 07.02.2016.
Ўқилди: 3022 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.