Кириш Регистрация

Мирғиёс Сулаймоновнинг голи “Металлург”га ғалаба келтирди

Баҳо:
+ | -
Мавсумга тайёргарлик жараёни Бекободнинг “Металлург” жамоаси “Бухоро” футболчилари билан иккинчи марта кўрик-назорат учрашувини ўтказди. Январь ойидаги ўйинда бухороликлар 2:0 ҳисобида ғалаба қозонишганди. “Бунёдкор” академияси майдонида кечган иккинчи учрашувда бекободликлар реванш олишди. Мирғиёс Сулаймонов томонидан киритиган гол ўйинда ягоналигача қолди. Биринчи таймда жамоалар жуда эҳтиросли ўйин намойиш этишди. Майдоннинг ҳар бир қаричи ва ҳар битта тўп учун кураш айрим ҳолатларда ҳис-ҳаяжонларнинг жунбушга келишига сабаб бўлди. Аммо жамоалар биринчи бўлимда ўз дарвозалари даҳлсилигини сақлаб қолишди. Иккинчи бўлимда эса ўйин анчагина зерикарли тус олди. Рақиблар асосан майдон марказини эгаллаш пайида бўлишди. Фақатгина учрашув якунига етиб бораётган бир пайтда “Металлург”нинг кам сонли ҳужумларидан бири гол билан якунланди. Шерикларининг чап қанот бўйлаб бошлаб берган тўпини Мирғиёс Сулаймонов чап оёқдаги ажойиб зарбаси билан “Бухоро” жамоаси дарвозаси тўрига жойлаб қўйди – 1:0.   Жамоалар ўйинни қуйидаги таркибда ўтказишди: “Бухоро” – “Металлург” – 0:1. “Бунёдкор” академияси майдони. 6.02.2016 йил. Ҳакамлар:Зокир Қодиров, Владлен Лушин, Рашид Нугманов. Назоратчи ҳакам:Булат Галеев. “Бухоро”:Обид Худоёров (Амонов), Руслан Мельзитдинов, Александр Мерзляков, Артём Филиппосян, Сардор Раҳмонов, Саламат Қуттибоев, А Санаев, Азиз Ибрагимов, Дилшод Шарафетдинов, Санъат Шихов, Баҳодир Пардаев. Заҳирадан майдонга тушганлар: Максимиллиан Фомин, Суҳроб Неъматов, Павел Смоляченко, Шавкат Саломов.  “Металлург”:Суҳроб Султонов, Мирғиёс Сулаймонов, Ҳикмат Ҳошимов, Даврон Каримқулов, Мурод Тошматов, Жавоҳир Эсонқулов (Вусол Магеррамов), Дониёр Одилов, Дилмурод Каримов, Эргаш Исроилов (Улуғбек Худойбердиев), Фарҳод Намозов (Суннатилла Эрматов), Зоҳид Абдуллаев.
Манба: www.metallurg-pfc.uz
Киритилди: 18:16, 07.02.2016.
Ўқилди: 2552 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

«Манчестер Сити» Эрлинг Холанднинг «Реал»га ўтиши ҳақидаги хабарларга муносабат билдирди [3830]

Флорентино Перес «Реал»га икки юлдуз футболчини олиб келмоқчи [3448]

Ламин Ямал 358 млн евро билан дунёнинг энг қиммат футболчисига айланди (CIES) [3423]

Флорентино Перес: «Пайшанба куни «Реал»нинг келаси мавсум учун илк шов-шувли трансферини эълон қиламан» [3275]

Холанднинг отаси ва агенти унинг «Реал»га ўтиши ҳақидаги хабарларга муносабат билдирди [3273]

«Реал»нинг собиқ юлдузи нега Мессини Роналдудан устун қўйганини тушунтирди [2896]

FIFA мундиал олдидан Абдуқодир Ҳусановни эътироф этди (видеоролик) [2106]

Криштиану Роналдунинг янги трансфер нархи маълум бўлди [2033]

«Реал» президентлигига номзод Холанднинг фамилияси туширилган формани намойиш этди (фото) [1918]

«Реал» «Барселона»нинг трансфер нишонини илиб кетмоқчи ва аллақачон расмий сўров юборди [1886]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик