«Барселона» «Леванте» устидан қозонилган ғалабадан кейин (2:0) барча турнирлардаги мағлубиятсиз ўйинлар давомийлиги бўйича ўз рекордини такрорлади. Бу ҳақда каталонияликлар жамоаси сайтида маълум қилинган.
Маълум бўлишича, Ла Лиганинг 23 турида қайд этилган бу ғалабадан сўнг жамоанинг мағлубиятсиз серияси 28тага (23та ғалаба ва 5та дуранг) етди.
Луис Энрике бошқарувидаги жамоа охирги марта 2015 йилнинг 3 октябрида «Севилья»га қарши ўйинда 1:2 ҳисобида мағлуб бўлганди. Жамоа 127 кундан буён ютқазиш нималигини билмай келмоқда.
Қайд этиш керакки, "кўк-анорранглилар" Ла Лиганинг охирги 10та ўйинида узлуксиз равишда ғалаба қайд этган.
Жамоанинг бундан олдинги рекорди Хосеп Гвардиола билан қайд этилганди. 2010-11 йиллар мавсумида каталонияликлар шундай натижага эришишган.