Кириш Регистрация

Маскерано: «Барселона»да барча футболчилар ҳимоявий ўйинда иштирок этиши шарт»

Баҳо:
+ | -

«Барселона» ҳимоячиси Хавьер Маскеранонинг таъкидлашича, клубнинг муваффақияти аввало жамоавий ўйин билан боғлиқ. Аргентиналик футболчининг айтишича, барча футболчилар ҳимоявий ўйинда иштирок этишлари шарт.

«Жамоамиз яхлит механизм сифатида ишлайди, алоҳида футболчилар сифатида эмас. Ўтган мавсумда бу нарса бизга яхши натижаларни тақдим этди. Ўйлайманки, ушбу мавсумда биз шундай йўналишда яхшироқ ўйнаяпмиз. Бизнинг ўйин услубимиз барча футболчиларнинг ҳимоявий ҳаракатда иштирок этишларини талаб қилади. "Барселона"нинг ўйинида сирлар кўп эмас, биз қандай ўйнашимизни барча билади», — дейди Маскерано "Marca" нашрига берган интервьюсида.

Манба: championat.com
Киритилди: 09:19, 09.02.2016.
Ўқилди: 2829 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.