"Арсенал" жамоаси мухлислари уюшмаси раҳбариятга жамоанинг 2019 йилгача бўлган ўйинлари учун чипталар ва абонементлари нархларини музлатиб қўйишни сўраб мактуб йўллашди.
"Канонирлар" мухлислари бунга асос сифатида жамоанинг янги шартномага кўра ўйинлар трансляцияси эвазига олаётган даромади кўтарилганини келтиришмоқда. Бундан ташқари, мухлислар жамоа раҳбариятидан 18-21 ёшли лондонлик ва бошқа ҳудудлардаги ёшлар билан ишлаш, уларни жалб қилиш учун махсус имтиёзли чипталар чиқаришни сўрашган.
Эслатиб ўтамиз, "Арсенал" сафар ўйинлари учун чипталарнинг 30 фунт қилиб белгилаб қўйиш ғоясига қарши чиққан жамоалардан бири бўлганди.