Кириш Регистрация

«Боруссия Д» мухлислари чипталарнинг юқори нархларига қарши антиқа акция ўтказишди

Баҳо:
+ | -

Германия кубогининг чорак финал босқичи доирасида «Штутгарт»га қарши сафар ўйини (1:3) вақтида Дортмунднинг «Боруссия» жамоаси мухлислари майдонга теннис коптокларини улоқтиришди.

400 нафарга яқин дортмундлик мухлис ўзлари чипта олган секторга фақат 20 дақиқада кириб келишди ва дарҳол майдонга теннис коптокларини ташлай бошлашди. Улар ўйинлар учун чипталар нархи ошганига қарши норозилик сифатида олдиндан шундай акция ўтказишга келишиб олишганди.

Қайд этиш керакки, «Боруссия» ўйинларини трибунада тик турган ҳолда томоша қилиш учун чипталар 19,5 евродан сотилади. Ўйинларни ўриндиқларда ўтириб томоша қилиш учун чипталар баҳоси эса 38,5 евро.

Манба: kun.uz
Киритилди: 15:24, 10.02.2016.
Ўқилди: 3335 марта.
Фикрлар: 2 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.