«Ливерпуль» хўжайини Жон Хенри, жамоа вакили Том Вернер ва клуб президенти Майк Гордон клуб расмий сайти орқали чипта нархининг оширилиши юзасидан мухлисларга мурожаат қилишди.
«Ҳурматли мухлислар. Ушбу ҳафта жуда сершовқин ўтди. "Fenway Sports Group" ва «Ливерпуль» футбол клуби номидан жамоанинг 2016/17 йилги мавсум учун янги чипта нархи сиёсати учун етказилган ноқулайлик учун узр сўрамоқчимиз.
Гўёки биз мухлислар ҳақида қайғурмаётганимиз, фақат ўз манфаатимизни устун қўяётганимиз ҳақидаги гап-сўзлардан хавотирдамиз. Аслида бундай эмас.
Аксарият мухлислар чипталар нархининг оширилишига қарши чиққанидан кўриниб турибдики, биз хатога йўл қўйибмиз.
Энг қиммат чиптанинг нархи 77 фунт қилиб белгиланганига кўпчилигингизга салбий муносабатда бўлдингиз ва клуб чипталар нархини ошриши ниятидан қайтишига умид билдирдингиз. Сизнинг мурожаатингиз инобатга олинди», – дейилади баёнотда.
Шу тариқа, клуб янги мавсум учун энг қиммат чипталар нархини 59 фунт қийматида сақлаб қолди. Шунингдек, энг қиммат йиллик абонемент 869 фунт нархини сақлаб қолди, энг арзон абонемент нархи эса 25 фунтга арзонлаштирилиб, 685 фунт миқдорида белгиланди.