Кириш Регистрация
14/05 00:00 Манчестер Сити 3-0 Кристал Пэлас
14/05 00:30 Алавес 1-0 Барселона
14/05 00:30 Хетафе 3-1 Мальорка
14/05 22:00 Валенсия 1-1 Райо Вальекано
14/05 23:00 Жирона 1-1 Реал Сосьедад
15/05 00:30 Реал Мадрид 2-0 Реал Овьедо
16/05 00:00 Астон Вилла - Ливерпуль

Ёшлар: “Пахтакор” – “Локомотив” 1:1

Баҳо:
+ | -

Қибрайдаги “Пахтакор” базасида “Локомотив” ёшлар жамоаси ўзининг навбатдаги ўртоқлик учрашувини мезбонларга қарши ўтказди. Бу сафар ҳам кучлар тенг келди – 1:1.

Биринчи бўлимнинг 20-дақиқасига келиб Тимур Усмонов ёш “темирйўлчилар”ни ҳисобда олдинга олиб чиқди. У бошланғич таркибдаги ёши энг катта футболчи сифатида қолган шерикларига ўрнак бўла олди. Айтиш керакки, “Локомотив”нинг бошланғич таркибида ўртача ёш 18,3 ни ташкил қилди.

Ўтказиб юборилган голдан 4 дақиқа ўтиб Равшан Хурсанов ҳисобни тенглаштиришга муваффақ бўлди. Шундан кейин биринчи бўлим якунига қадар майдонда тенг кураш кечди.

Иккинчи бўлим ўрталарига келиб мураббийлар бир қатор ўзгаришларни амалга оширишди. Футболчиларнинг куч ва имкониятлари яна бир бор синовдан ўтказилди. Бу таймда гол уриш ҳеч кимга насиб қилмади ва беллашув дуранг натижа билан интихо топди. Томонларнинг январь ойида бўлиб ўтган тўқнашувларида ҳам ғолибни аниқлаб бўлмаганди – 0:0.

ПАХТАКОР – ЛОКОМОТИВ 1:1
Голлар: Тимур Усмонов, 20 (0:1). Равшан Хурсанов, 24 (1:1).
“Локомотив”: Рустам Нортожиев — Улуғбек Абдуллаев, Ҳумоюн Аъзамов, Отабек Муҳамедов, Дилшод Эргашев — Рустам Хамроев, Фаррух Иброҳимов, Евгений Танаев — Шохруҳ Мўминқулов, Бобур Эргашев — Тимур Усмонов.
2-бўлимда майдонга тушганлар: Жаҳонгир Сафаров, Муҳаммад Омоналиев, Ҳамид Собиров, Аббос Комилов, Лазерь Адамов, Шахзод Қаюмов.

45
Манба: lokomotiv.uz
Киритилди: 16:46, 13.02.2016.
Ўқилди: 3227 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Франция ЖЧ-2026 учун якуний таркибини эълон қилди [3216]

«Фақат ютуқлар терма жамоадан жой олиш учун етарли эмас». Португалия терма жамоаси мураббийи Роналду ҳақида ЖЧ-2026 олдидан фикр билдирди [2090]

Ўзбекистоннинг ЖЧдаги рақиби Колумбия Мундиал учун кенгайтирилган таркибни эълон қилди [1823]

Мбаппе Арбелоага нисбатан ўз норозилигини билдирди [1813]

Исроил мудофаа вазири Ламин Ямални Фаластин байроғини кўтаргани учун танқид қилди [1737]

Иқтидорли футболчи Франция термасидан воз кечиб, Марокашни танлади [1523]

«Челси» футболчилари Алонсони бош мураббий этиб тайинланишини қўллаб-қувватламоқда — The Guardian [1486]

«Барселона» «Манчестер Сити» футболчиси учун курашда фаворит [1454]

Дешам нима учун Лакруа ва Матетани чақириб, Камавингани ЖЧга олиб бормаслигини тушунтирди [1430]

Мбаппе Вальверде ва Тчуамени жанжали ҳақида фикр билдирди [1332]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик