Лондоннинг "Челси" клуби собиқ бош мураббийи Жозе Моуриньо "Манчестер Юнайтед"нинг шу вақтга қадар таклиф билан чиқмаганидан норози, дея хабар беради The Sunday Times.
Аввалроқ португалиялик мутахассиснинг мавсум якунида Луи ван Гал ўрнини эгаллаши ҳақида хабар тарқалган эди. Норасмий хабарга кўра, Моуриньо ҳозирда "Манчестер Юнайтед"ни бошқаришга тайёр. Шу сабаб бошқа жамоалардан келган таклифларни рад этмоқда.