"Барселона" жамоаси бош мураббийи Луис Энрике "Сельта" устидан қозонилган 6:1 ҳисобидаги қозонилган ғалабадан кейин журналистларнинг саволларига жавоб қайтариш асносида ўйиндаги Лионель Мессининг 11 метрлик жарима зарбасини дарвозага тепмасдан, шерикларига ошириб юборганига муносабатини билдириб ўтди.
"Мен бу вазиятда ҳеч қанақа майнавозчилик ёки футболга хос бўлмаган ҳолатини кўрмадим. Пенальти амалга оширилишида футбол қоидаларидан четга чиқилмади. Шунга ўхшаган пенальтини Йохан Кройф ҳам амалга оширган.
Бу кимгадир ёқади, кимгадир эса йўқ.
"Барселона" барча совринларни ютиш мақсадидан ташқари, мухлисларни чиройли ўйинларимиз билан қувонтириш мақсадини ҳам ўз олдимизга қўйганмиз. Мен Мессининг бундай йўл тутганидан ҳайрон бўлмадим, чунки бундай бўлишини сезгандим.
Тарихий кун дейсизми? Мен бундай демайман. Мен бу кунни "ажойиб кун" деб атаган бўлардим. Ахир биз ажойиб футбол кўрсатадиган рақибларимизни мағлуб этдик. Тарихий кун деб бирон соврин ютилган кунга айтилади", дейди мураббий.