Бугун “Қўқон-1912” жамоаси ярим ҳимоячиси Нодирбек Қўзибоевнинг туғилган куни. Ўзбек футболининг юлдузларидан бири саналган Нодирбек Қўзибоев бугун 31 ёшни қарши олмоқда.
Шу муносабат билан “Қўқон-1912” жамоаси раҳбарияти, мураббийлар штаби, футболчилар, клуб ходимлари ва бир қатор мухлислар номидан Нодрбекни чин дилдан табриклаймиз.
Ярим ҳимоячимизга сиҳат-саломатлик, футболчилик фаолиятида омад ҳамиша ёр бўлишини тилаб қоламиз.