“Зенит” жамоаси бош мураббийи Андре Виллаш-Боашнинг питерликлар билан шартномаси жорий йилнинг ёзида якунига етади.
“Россия чемпионатида етарлича фаолият олиб бордим. Бундан кейин қайси чемпионатга боришимни аниқ айта олмайман, аммо, Англияга қайтмайман. У ерда мен кутган режалар амалга ошмаган. Шу сабабли, ўзимни бошқа лигаларда синаб кўрмоқчиман”, - дейди мутахассис.