Кириш Регистрация
19/09 17:30 Марокаш 6-3 Панама
19/09 17:30 Эрон 9-4 Гватемала
19/09 19:30 Нефтчи 2-2 Қизилқум
19/09 20:00 Португалия 3-2 Тожикистон
19/09 20:00 Франция 7-3 Венесуэла
19/09 21:45 Фейеноорд 0-4 Байер
19/09 21:45 Црвена Звезда 1-2 Бенфика
19/09 22:00 Леганес 0-2 Атлетик Бильбао
19/09 23:59 Монако 2-1 Барселона
19/09 23:59 Аталанта 0-0 Арсенал
19/09 23:59 Атлетико - РБ Лейпциг
19/09 23:59 Брест 2-1 Штурм
20/09 21:30 Кальяри - Эмполи
20/09 23:45 Верона - Торино
21/09 00:00 Алавес - Севилья
21/09 16:30 Вест Хэм - Челси
21/09 17:00 Вальядолид - Реал Сосьедад
21/09 18:00 Венеция - Женоа
21/09 19:00 Астон Вилла - Вулверхэмптон
21/09 19:00 Фулхэм - Ньюкасл
21/09 19:00 Лестер - Эвертон
21/09 19:00 Тоттенхэм - Брентфорд
21/09 19:00 Ливерпуль - Борнмут
21/09 19:00 Саутгемптон - Ипсвич
21/09 19:15 Осасуна - Лас-Пальмас
21/09 21:00 Ювентус - Наполи
21/09 21:30 Кристал Пэлас - Ман. Юнайтед
21/09 21:30 Валенсия - Жирона
21/09 23:45 Лечче - Парма
22/09 00:00 Реал Мадрид - Эспаньол

Бенитес охири «ёрилди»

Баҳо:
+1 | -

«Реал» клуби собиқ бош мураббийи Рафаэль Бенитес ўзининг истеъфоси борасида фикрларини билдириб ўтди.

«Буни тушунтириш қийин. Сўнгги йилларда "Реал"да нималар содир бўлаётганини тушунишингиз керак. Жамоада Камачо, дель Боске, Пеллегрини, Моуриньо ва Анчелотти ишлади. Бу ерда мураббий сифатида ишлаш осон эмас. Ишингиз идеал даражада бўлиши лозим.

Ишингиз режадан бироз четлашса ёки раҳбариятга шундай туюлса, сизда муаммолар бошланади. Мен ўз вазифамни яхши бажардим деб ҳисоблайман ва шундай руҳда давом этишимиз мумкин эди, аммо ўйинчилар, мухлислар ва клуб президенти асабийлаша бошлашди. Натижада мураббий алмаштирилди.

Қарорларнинг узвийлиги — муваффақиятлар калити. Испания чемпионатида "Барселона"га қарши курашишингизга тўғри келади. Бу жамоанинг ўз ўйин услуби ва модели бор. "Реал" эса ҳар йили мураббийни алмаштиради ва барчасини бошидан бошлайди. Мана, нима учун "Барселона" сўнгги 7та чемпионатнинг бештасида ғолибликни қўлга киритган. Мадрид жамоалари эса бир мартадан чемпион бўлишди.

Каталонияликлар сўнгги 8 йилнинг олтитасида Испания кубоги финалига чиқишди ва "Реал"га нисбатан Кубокни икки баравар кўп қўлга киритди. Ўйлайманки, барча нарса узвийликда.

Флорентино Перес бизнес борасида ажойиб ишни амалга оширди. Боиси, "Реал" бизнес-лойиҳа сифатида ривожланиб бориши керак. Бу амалга ошяпти. Футбол нуқтаи назаридан мадридликларнинг муаммоси шундан иборатки, "Барселона" ҳар йили совринларни кўпроқ қўлга киритиб бораверади», — дейди Бенитес.

Манба: championat.com
Киритилди: 14:38, 18.02.2016.
Ўқилди: 11202 марта.
Фикрлар: 6 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.