Англиянинг «Лестер» клуби бош мураббийи Клаудио Раньери жамоасининг ўйини ва ички муҳит борасида ўз фикрларини билдириб ўтди.
«Мен бу ерга келганимда: «Йигитлар, эшитинглар, биз энг кучли футболчилар эмасмиз, аммо биз ҳам худди рақиб жамоаларига ўхшаган 11 инсонмиз. Биз уларнинг ким эканига эътибор беришимиз керак эмас. Шунчаки ютамизми ёки йўқ, биз нимага қодир эканимизни кўрсатишимиз керак», деб айтганман.
Ҳа, биз рок-н-ролл жамоасимиз. Сиз шунақа аташингиз мумкин. Агар ҳақиқатни гапирадиган бўлсак, бизда ҳамма бир-бирига ёрдам берадиган жуда мустаҳкам жамоа бор. Мен ҳаётим давомида ҳеч қачон бундайини кўрмаганман.
Мақсадимиз АПЛда ўз ўрнимизни сақлаб қолиш эди. Биз буни уддаладик. Энди эса қандайдир ақлбовар қилмас натижа учун курашиб кўрамиз.
Бу йигитлар мени умуман ғазаблантиришмайди. Мен нимадир ўхшамаётган бўлса, уларни қандай руҳлантиришни яхши биламан. Мен ҳар доим уларга сўзсиз ишониб келганман. Агар қачондир асабийлашадиган бўлсам, унда Рим шевасида гапиришни бошлайман.
Беш йил олдин Варди ҳаваскорлар даражасида футбол ўйнаб юрганида уни ҳеч ким танимасди. Кейин эса у чемпионшипда 16 гол уришга муваффақ бўлди. АПЛдаги биринчи мавсумида эса у олтита гол уришни уддалади.
Жейми – рақибни биринчи бўлиб прессинг қиладиган футболчи. У жамоадаги шериклари учун намуна. У ғалабаларимиздан кейин ўртоқлари билан ўтириб, ичишадими-йўқми буни билмайман. Бу мени хавотирга солмайди. У ҳозирча жуда яхши машғулотлар олиб бормоқда. Демак у нима хоҳласа ўша ишни қилиши ортиқча муаммо туғдирмайди», – дея Раньеридан иқтибос келтиради ESPN.