«Барселона» жамоаси жорий йилнинг ёзида бошқа мамлакатлар бўйлаб турнелар уюштирмоқчи эмас.
Бундай турнирлардан каттагина маблағ келсада, жамоа раҳбарияти бундан воз кечмоқчи.
Бу орқали футболчиларнинг кўпроқ машғулотлар ўтказиши имкони туғилиши айтилмоқда.
Жамоа раҳбарияти бу ғояга жамоа манфаатларини ҳисобга олган ҳолда тўхталган.
Бундан ташқари, «Барселона» ёзда Осиё ва Америкага, узоқ сафарларга бориш ўрнига Европа ҳудудида ўртоқлик учрашувлари ўтказиши мумкинлиги қўшимча қилинган.
Бундан олдинроқ, «Барселона» Лондоннинг «Вест Ҳэм» жамоаси учун қурилган янги стадион очилишида лонлонликлар билан учрашув ўтказиши мумкинлиги ҳақида хабар берилганди.