Испаниялик мутахассис Рафаэль Бенитес ўзаро келишувнинг бир бандини (жим туриш - таҳририят) собиқ жамоаси «Реал»дан олиши керак бўлган қўшимча товон пулидан маҳрум бўлиши мумкин.
55 ёшли мураббий «Реал»нинг ЕЧЛ нимчорак финалида «Рома»га қарши ўйини арафасида BT Sport нашрига интерьвю берган ва жамоа президенти Флорентино Переснинг мураббийларни ўзгартиравериш бўйича сиёсатини танқид остига олганди.
Бу орқали у 2016 йилнинг 4 январида мадридликлар жамоаси билан шартноманинг тўхтатилиши бўйича ўзаро келишувнинг бир бандига, яъни 2016 йилнинг 1 июлига қадар ўзининг ишдан кетиши жараёни бўйича маълумотларни баён қилмаслик ҳақидаги бандга риоя қилмади.
Ўзаро шартноманинг муддатидан олдин бузилиши эвазига Бенитес 4 млн евро товон пули олган. У билан 3 йиллик шартнома 1 йилга ҳам давом этмагани учун яна қўшимча товон тўланиши ҳам керак эди.
Эндиликда Бенитес "жим туриш" бандига риоя қилмагани учун қўшимча пуллардан маҳрум бўлгани айтилади As нашрининг El Economista манбасига асосланган хабарида.
«Рафа «Реал»дан олиши керак бўлган пулни олиб бўлган», – дея бу бўйича саволга жавоб берган Бенитеснинг агенти Мануэль Гарсия Килон.
Қайд этиш керакки, «Реал»нинг аввалги мураббийлари – Жозе Моуриньо ва Карло Анчелотти билан шартнома бекор қилинганида ҳам шундай шарт қўйилганди.