Жамоамиз сўнгги йиғиндаги тўртинчи назорат учрашувида мағлубиятга учради. Муроджон Исмоилов шогирдлари бугун “Олмалиқ”қа қарши майдонга тушишди. Ўйинда 4:3 ҳисобида “Кончилар” ғалаба қозонишди.
Жамоамиз ҳужумчиси Абдулазиз Юсупов ҳисобни очди. Орадан кўп ўтмай жарима зарбаси билан Зоҳир Пиримов ҳисобни тенглаштирди. Вакилларимиз биринчи таймда яна бир марта ҳисобда олдинга чиқиб олишди. Бу гал Достонбек Турсунов ўзини кўрсатиди.
Иккинчи таймнинг дастлабки дақиқаларида олмалиқликлар ўйинчиси Муҳаммад Исаев ҳисобни тенглаштирди.
Орадан бироз ўтиб, Абдуллоҳ Олимов кучли ва аниқ зарбаси билан учинчи марта ўз жамоасини ҳисобда олдинга олиб чиқди.
Олимов зарба берган вазиятда тўп Ойбек Нурбоевга тегиб дарвоза тўридан жой олди. Зарба тўғри дарвозага йўналтирилганлиги боис гол Олимов ҳисобига ёзилди.
Шундан сўнг, олмалиқликлар катта куч билан олдинга ташланишди. Дониёр Исмоилов кучли зарбаси билан ҳисобни тенглаштирган бўлса, туркманистонлик легионер Арслонмурод Аманов ҳам Азиз Ашуров қўриқлаётган дарвозани кучли зарбаси орқали забт этишга эришди. Якуний ҳисоб 4:3 Игорь Шквирин жамоаси фойдасига.
Шу билан жамоамизнинг сўнгги йиғинга белгиланган ўртоқлик учрашувлари якунига етди.
8 февраль куни бошланган йиғин давомида “Қўқон-1912” жамоаси тўртта назорат учрашувини ўтказиб, иккита ғалаба, иккита мағлубият қайд этди.
Назорат учрашуви
“Қўқон-1912” – “Олмалиқ” – 3:4 (2:1)
Ҳакам: Дмитрий Пислегин.
Голлар: Абдулазиз Юсупов, Достонбек Турсунов, Абдуллоҳ Олимов. – Зоҳир Пиримов, Муҳаммад Исаев, Дониёр Исмоилов, Арслонмурод Аманов.
“Қўқон-1912”: Андрей Бакланов, Жалил Кимсанов, Фурқат Ҳасанбоев, Достон Турсунов, Миржалол Қурбонов, Баҳодир Акрамов, Абдуллоҳ Олимов, Абдулазиз Юсупов, Наврўз Алимов, Отабек Зокиров, Отабек Ҳайдаров.
Захира: Азиз Ашуров, Ойбек Нурбоев, Илья Ильин, Сардор Қаҳҳоров, Азиз Ибрагимов, Ориф Мамажонов, Маъруф Зокиржонов.
“Олмалиқ”: Роман Абдулов, Абдумалик Тошпўлатов, Евгений Гоголь, Дарко Станоевич, Иброҳим Раҳимов, Дилшод Жўраев, Зоҳир Пиримов, Диёр Туропов, Никита Павленко, Муҳаммад Исаев, Умарбек Тўхтасинов.
Захира: Никита Шквирин, Абдуқаҳҳор Ҳожиакбаров, Арслонмурод Аманов, Раҳматулло Бердимуродов, Миржамол Қосимов, Дониёр Исмоилов, Азизбек Суюнов, Фарҳод Тожиев, Рўзимбой Аҳмедов, Мурод Ражабов.