Кириш Регистрация
12/05 00:00 Тоттенхэм 1-1 Лидс
12/05 00:00 Райо Вальекано 1-1 Жирона
12/05 22:00 Сельта 2-3 Леванте
12/05 23:00 Бетис 2-1 Эльче
13/05 00:30 Осасуна 1-2 Атлетико
13/05 22:00 Эспаньол - Атлетик Бильбао
13/05 22:00 Вильярреал - Севилья
14/05 00:00 Манчестер Сити - Кристал Пэлас
14/05 00:30 Алавес - Барселона
14/05 00:30 Хетафе - Мальорка
14/05 22:00 Валенсия - Райо Вальекано
14/05 23:00 Жирона - Реал Сосьедад

Ўзбекистон миллий терма жамоаси ҳақида янги китоб нашр этилади

Баҳо:
+ | -

Маълумки,  футбол бўйича Ўзбекистон миллий терма жамоаси шу йилнинг март ойи охирида 2018 йилги жаҳон чемпионати саралаш босқичидаги муҳим уй ўйинларини ўтказади.

Яқин кунларда Ғафур Ғулом номидаги нашриёт-матбаа ижодий уйи «Бир жамоа — бир  орзу! Ўзбекистон миллий терма жамоаси” номли китобни нашр этишни режалаштирган. Китобда Ўзбекистон миллий терма жамоасининг жаҳон чемпионатлари саралаш ўйинларидаги иштироки, ҳозирги таркиби, рекордчилари, бош мураббийлари, терма жамоанинг етакчи ўйинчилари, Ўзбекистон миллий терма жамоаси барча ўйинлари статистика маълумотлари, жамоамизнинг ФИФА рейтингидаги энг юқори ва қуйи ўринлари, турли хил қизиқарли рейтинглар, мағлубиятсиз сериялар ва ўзбек футболининг эришган энг яхши натижалари ҳақидаги кўплаб қизқиқарли маълумотлар тўпланган. Ўйлаймизки, ушбу китоб футбол ишқибозларига чинакам туҳфа бўлиб қолади.

Қуйида ушбу китобдан бир парчани эътиборингизга ҳавола этамиз:

Мендез уддалади: илк бор футзал мундиалида иштирок этамиз, навбат — Бабаянга!

Мини-футбол бўйича терма жамоамизнинг 1999 йилдан бери амалга ошираётган уринишлари  охир-оқибат шу йили февраль ойида пойтахтимизда ўтказилган футзал бўйича Осиё чемпионатида рўёбга чиқди. Гуруҳ ўйинларида Саудия Арабистони, Қирғизистон ва Ливан терма жамоалари устидан ишончли ғалаба қозонган испаниялик мураббий Хосе Мария Мендез шогирдлари яримфиналда ироқлик футзалчиларни енгиб, илк бор мундиал йўлланмасини қўлга киритишди.

Ярим финалда Таиланд терма жамоасини пенальтилар сериясида мағлубиятга учратиб, финалга йўл олган Ўзбекистон терма жамоасига турнирнинг сўнгги учрашувида Осиёнинг 10 карра чемпиони – Эрон рақиб бўлди.  Финал ўйини ҳам Дилшод Ирсалиевнинг голи билан бошланди. Аммо эронликлар кейинги дақиқаларда дарвозамизни икки бор аниқ нишонга олишга эришишди. Шу тариқа Эрон 11 карра Осиё чемпионига айланди, Ўзбекистон эса тўртинчи бор кумуш медални қўлга киритди (2001, 2006, 2010, 2016).

Финал учрашувидан кейинги матбуот анжуманида Ўзбекистон терма жамоаси бош мураббийи Хосе Мендез бугунги ўйиндаги шиддатга мухлисларнинг ҳиссаси катталигини алоҳида таъкидлади: “Яна такрорлайман, мен 20 йиллик фаолиятим давомида ўзбекистонликлардек мухлисларни кўрмаганман”.

Энди Мендез шогирдларининг бор эътибори шу йилнинг сентябрь ойида Колумбияда ўтказиладиган жаҳон чемпионатида юртимиз шарафини муносиб  ҳимоя этишга қаратилади.

Миллионлаб ўзбек ишқибозлари футзалчиларимизнинг муваффақиятидан янада руҳланишди ва шуни чин дилдан ният қилишмоқда: Самвел Бабаян шогирдлари ҳам Россияда бўлиб ўтадиган жаҳон чемпионати-2018 саралаш ўйинларининг ҳал қилувчи босқичида муносиб иштирок этиб, ўзбек футболи тарихида илк бор мундиал йўлланмасига эга бўлишсин!

 
Манба: gglit.uz
Киритилди: 10:25, 23.02.2016.
Ўқилди: 4476 марта.
Фикрлар: 2 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

«Реал» ичидаги «сотқин» топилди: Перес маълумот сиздирган шахс ҳақида гапирди [4095]

"Реал" Моуриньо олдига кутилмаган талаб қўйди [3473]

«Реал»нинг ички маълумотларини матбуотга тарқатишда гумон қилинаётган футболчи ким эканлиги маълум [2906]

Геҳи Ҳусанов билан бирга ўйнаш ҳақида фикр билдирди [2205]

Флик Ламин Ямал ва Фаластин байроғи ҳақида фикр билдирди [2103]

Роналду «Ан-Наср»нинг муддатидан аввал чемпионликни қўлдан чиқаришига муносабат билдирди [2031]

Мадридда шошилинч йиғилиш: Флорентино Перес муҳим баёнот билан чиқиш қилади [1975]

Фабио Каннаваро 2026 йилги ЖЧнинг 5 та асосий фаворити қайси жамоалар эканини айтди [1851]

Лионель Мессининг «Интер Майами»даги маоши маълум бўлди [1723]

«Реал» президенти: «Жорий мавсумда биздан 18 очко ўғирлаб кетишди! Мени еттита Ла Лига чемпионлигидан маҳрум қилишди!» [1420]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик