Кириш Регистрация

ЕЧЛ. Мессининг «дубли» «Барса»га ғалаба келтирди

Баҳо:
+1 | -

Европа чемпионлар лигасининг нимчорак финал босқичи доирасида "Арсенал" ва "Барселона" жамоалари Лондонда тўқнаш келишди.

Биринчи бўлимда дарвозалар ишғол қилинмади. Ўйин бошида "Арсенал" 2та, бўлим сўнгида "Барселона" иккита жуда қулай имкониятдан фойдалана олмади.

Мезбонлар каталонияликларнинг иккинчи бўлим бошидаги босимини бартараф этиб, ўзлари ҳужумга ўта бошлаган пайтда, қарши ҳужумда гол ўтказиб юборишди. Суареснинг узатмасидан кейин Неймар жарима майдончасига кирди ва ёрдамга келган Мессини тўп билан таъминлади. Лео бирга бир вазиятда Петр Чехни доғда қолдирди. Бу аргентиналик футболчининг фаолиятидаги Чех дарвозасига урган дастлабки гол бўлди.

Ўйин тугашига 7 дақиқа қолганида эса "Арсенал" ҳимоячиси ўз жарима майдончаси ичида Мессини чалиб йиқитди. Пенальтини Лионелнинг ўзи аниқ амалга оширди.

Шу  тариқа, "Барселона" амалда чорак финал йўлланмасини ҳал қилиб қўйди.

ЕЧЛ, нимчорак финал, дастлабки ўйин
Арсенал Англия – Барселона Испания 0:2 (0:0, 0:2)
Голлар: 0:1 – 71 Месси, 0:2 – 83, пенальти Месси.
Арсенал – Чех, Мертесакер, Монреаль, Бельерин, Косьельни, Рэмзи, Коклен (Фламини, 82), Ўзил, Окслейд-Чемберлен (Уолкотт, 50), Санчес, Жиру (Уэлбек, 72).
Барселона – тер Стеген, Пике, Альба, Дани Алвес, Бускетс, Ракитич, Маскерано, Иньеста, Неймар, Месси, Суарес.
Огоҳлантиришлар: Монреаль (6), Пике (85).

Манба: stadion.uz
Киритилди: 02:42, 24.02.2016.
Ўқилди: 6595 марта.
Фикрлар: 8 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.