Кириш Регистрация
18/05 19:00 Қизилқум 2-4 Олимпик
18/05 19:00 Андижон 1-1 Металлург
18/05 21:00 Лечче 0-2 Аталанта
18/05 23:45 Торино 3-1 Милан
19/05 00:00 Алавес 1-0 Хетафе
19/05 15:30 Сассуоло - Кальяри
19/05 18:00 Монца - Фрозиноне
19/05 18:00 Удинезе - Эмполи
19/05 20:00 Манчестер Сити - Вест Хэм
19/05 20:00 Шеффилд Юнайтед - Тоттенхэм
19/05 20:00 Арсенал - Эвертон
19/05 20:00 Брентфорд - Ньюкасл
19/05 20:00 Брайтон - Ман. Юнайтед
19/05 20:00 Бёрнли - Ноттингем Форест
19/05 20:00 Челси - Борнмут
19/05 20:00 Кристал Пэлас - Астон Вилла
19/05 20:00 Ливерпуль - Вулверхэмптон
19/05 20:00 Лутон - Фулхэм
19/05 21:00 Интер - Лацио
19/05 22:00 Валенсия - Жирона
19/05 22:00 Вильярреал - Реал Мадрид
19/05 22:00 Атлетик Бильбао - Севилья
19/05 22:00 Атлетико - Осасуна
19/05 22:00 Барселона - Райо Вальекано
19/05 22:00 Бетис - Реал Сосьедад
19/05 22:00 Кадис - Лас-Пальмас
19/05 22:00 Мальорка - Альмерия
19/05 22:00 Гранада - Сельта
19/05 23:45 Рома - Женоа
20/05 00:00 Лорьян - Клермон
20/05 00:00 Монако - Нант
20/05 00:00 Лилль - Ницца
20/05 00:00 Лион - Страсбур
20/05 00:00 Реймс - Ренн
20/05 00:00 Ланс - Монпелье
20/05 00:00 Тулуза - Брест
20/05 00:00 Гавр - Марсель
20/05 00:00 Метц - ПСЖ
20/05 21:30 Салернитана - Верона
20/05 23:45 Болонья - Ювентус

Саудия клублари билан ўйинларга тайёрмизми?

Баҳо:
+ | -

ОФК қарори туфайли ОЧЛ-2016даги жамоаларимиз 1-турда фақат Саудия Арабис­тони клублари билан учрашадилар. Очиғи, бу мамлакат вакиллари билан доим ҳам омадли ўйнай олмаганмиз. Жами 42та ўзаро баҳсда атиги  33та гол урилгани ҳам фикримизни яққол тасдиқлайди.

«Иттиҳод»- ОЧЛ фахри

Ўтган йили чемпионатда 4-ўринни олган «Ал-Иттиҳод» ОЧЛга «плей-офф»да Иорданиянинг «Ал-Виҳдат» клубини мағлуб (2:1) этиб, йўл олди. «Локомотив»­нинг илк рақиби жорий мавсум эса Саудия чемпионатида текис старт ололмаган бўлсада, сўнгги 8та тур давомида 3-ўринга кўтарилди.

Жорий мавсум (2015|2016) чемпионатдаги ҳолати: 17та ўйин, 11та ғалаба, 3та дуранг, 3та мағлубият, тўплар нисбати: 39-22. 3-ўрин.

Легионерлар. Салли Мунтари (Гана). «Интер» ва «Милан»даги ўйин­лари орқали футбол оммасига танилган ганалик ҳужумчи 2015 йил 28 июлда «Ал-Иттиҳод»га ўтди. 2 йиллик шартнома учун унга 6 млн. евро тўланади. Салли ҳозирча янги жамоа­си учун атиги 1та гол урди, холос. Лучан Санмартен (Руминия). Жуда иқтидорли, лекин жароҳатга мойил футболчи 2015 йил 3 январда «Иттиҳод» билан шартнома имзолади. Ярим ҳимоячи позициясида клуб сардори Муҳаммад Нур билан тандем ҳосил қилади. Хелмин Ривас (Венесуэла). Бу футболчининг ҳам клубга келганига 1 йил бўлди. Лекин кўп гол уриши билан ажралиб турибди. Хавфли вазиятни сезиш қобилияти юқори.Саиф Салмон (Ироқ). Ироқнинг барча ёш тоифасидаги терма жамоаларида мунтазам ўйнаган. Бўйи 176 сантиметрга тенг марказий ярим ҳимоячи сўнгги пайтлар асосий таркибда майдонга кам тушмоқда. Орада «Ҳажран» клубида ижара асосида тўп сурди. Умуман, сўнгги маълумотларга қараганда, «Иттиҳод»да осиёлик ўйинчи ўрни бўш. Яъни Салмон четда қолган, чоғи.

Бош мураббий. Виктор Пицуркэ. Руминиялик ушбу мутахассис жамоа учун бегона эмас. 2014 йилнинг 16 октябридан 12 июнигача ҳам бош мураббий сифатида ишлаган. Руминиялик яна бир мураббий Ласло Болони ишончни оқлай олмагач, Пицуркэ 8 декабрда яна ўз ўрнига қайтарилди.

«Ал-Иттиҳод»нинг ОЧЛдаги иштироки

2004 йил: чемпион

2005 йил: чемпион

2006 йил: чорак финал

2008 йил: гуруҳ босқичи

2009 йил: финал

2010 йил: гуруҳ босқичи

2011 йил: ярим финал

2012 йил: ярим финал

2014 йил: чорак финал

------------------------------------------------

«Ал-Наср» учун ягона  мотивация - ОЧЛ

«Бунёдкор»нинг ОЧЛ-2016 гуруҳ босқичидаги илк рақиби Саудия Арабистонининг амалдаги чемпиони - «Ал-Наср». Бу жамоа сўнги йилларда Саудияда «Ал Ҳилол» ва «Ал-Иттиҳод» «гегемон»лигига чек қўйиб, чемпионлик учун курашга шиддат билан киришди. Тўғри, клубнинг «олтин даври» сифатида 1989-2003 йиллар кўрсатилади. Дейлик, «Ал-Наср» 2000 йили Клублар ўртасидаги ЖЧда «Фэйр-плей» соврини соҳиби бўлганди. 2011 йилнинг 5 декабридан буён клубни маҳаллий мураббий бош­қармаяпти. Эътиборлиси, «Ал-Наср» сўнгги 10 йилда нақ 22 нафар мураббийни кўрди. У бу хусусияти билан ҳақиқий араб клубидир.

Жорий мавсум (2015|2016) чемпионатдаги ҳолати: 17та ўйин, 5та ғалаба, 8та дуранг, 4та мағлубият, тўплар нисбати: 24-19. 7-ўрин.

Бош мураббий. Рауль Канеда Перес (Испания). 1969 йил 21 январда Понтаведрада туғилган. 2012-2013 йилларда «Ал-Иттиҳод» (С.Арабистони)ни бошқарган. «Ал-Наср»ни иккинчи марта қўлга олди. Зеро, 2014 йил 2 май-31 октябрь оралиғида ҳам Ар-Риёд клубида ишлаганди.

Легионерлар. Модибо Маига (Мали). 2015 йил августда клуб билан 2 йиллик шартнома тузган футболчи ҳужумда ўйнайди. 29 ёшли Маига вақтида 3 мавсум «Вест Хэм» шарафини ҳимоя қилган. Маркиньос Габриэль (Бразилия). 26 ёшли ярим ҳимоячи «Наср»да асосан майдон маркази учун жавоб беради. Адриан Меже­евски (Польша). Польша терма жамоаси ярим ҳимоячиси 2014 йили ёзда «Ал-Наср» билан 3 йиллик шартнома тузган. Клуб унга 3,2 млн. евро миқдорида маош беради. Муҳаммад Ҳусайн (Баҳрайн).Айни пайт Баҳрайн миллий жамоаси сардори ҳисобланган бу футболчи 1997 йили U-17 тоифасидаги ЖЧда қатнашган.

Саудия чемпионати баҳслари айни қизғин паллага кирган. «Наср»нинг пешқадам - «Ал-Ҳилол»дан нақ 17 очко орқада қолганини эътиборга олсак, клуб учун жорий мавсум айнан ОЧЛ ягона мотивация эканлиги ойдинлашади.

«Ал-Наср»нинг ОЧЛдаги иштироки

2011 йил: 1|8 финал

2015 йил: гуруҳ босқичи

------------------------------------------------

«Ал-Ҳилол» - Осиёнинг энг совриндор жамоаси!

«Пахтакор» ОЧЛни «Ал-Ҳилол»га қарши мураккаб ўйин билан бошлайди. Ҳар иккиси ўз мамлакатида энг ардоқли жамоалардан ҳисобланади. «Ал-Ҳилол» ва «Пахтакор» шу жиҳатда бир-бирига ўхшаш.

Жорий мавсум (2015|2016) чемпионатдаги ҳолати: 17та ўйин, 13та ғалаба, 1та дуранг, 3та мағлубият, тўплар нисбати: 38-15. 1-ўрин.

1957 йили ташкил этилган жамоа шу пайтгача турли расмий мусобақаларда жами 56 марта ғолиблик нашидасини сурган. Дейлик, ОЧЛнинг эски формати саналган Осиё Чемпионлар кубогида ҳам 2 марта зафар қучган. Айни шу сабабдан ҳам, «Ал-Ҳилол» Осиёнинг ўтган асрдаги энг яхши жамоаси, деб тан олинган.

Клуб янги асрда ўз анъаналарини шараф билан давом эттирмоқда. «Ҳилол» 2009 йили пойтахтда ўзига янги қароргоҳ қурди. Унда барча шароитлар муҳайё қилинган.

Жамоа сафида С.Арабистони миллий термасига номзод 8 нафар футболчи ва 4 нафар легионер бор. Кореялик Квак Таи Хви (1981 йил) ва бразилияликДигао (1988 йил) ҳимояда тўп суришади. Карлос Эдуардо (1989 йил) таянч ярим ҳимоячиси, Аилтон Алмейда (1984 йил) эса ҳужумчи вазифасини бажаради. Легио­нерларнинг умумий савияси анча баланд. Айнан шу томондан устунлик «Ҳилол» тарафида, дейиш мумкин. Осиё Кубоги-2015да Ўзбекистон термасига қарши баҳснинг «Энг фойдали футболчиси», деб топилган Квак Таи Хви «Ал-Ҳилол» учун ажойиб топилмага айланди. Умуман, у Саудия чемпионатидаги энг яхши 3 нафар ҳимоячидан биридир. Карлос Эдуардо ҳам ўта хавфли футболчи. У узоқ масофалардан яхши зарба йўллаши билан ажралиб туради. Аилтон эса Россия чемпионати вакили - «Терек»даги ўйин­лари билан танилган. Дигаога келсак, «Ал-Ҳилол» уни 2013 йил декабрда 6,5 млн. фунтга сотиб олган. Футболчи шундан буён жамоа учун 65та ўйин ўтказиб, 5та гол урди.

«Ал-Ҳилол»нинг ОЧЛдаги иштироки

2002|03 йил: гуруҳ босқичи

2004 йил: гуруҳ босқичи

2006 йил: гуруҳ босқичи

2007 йил: чорак финал

2009 йил: 1|8 финал

2010 йил: ярим финал

2011 йил: 1|8 финал

2012 йил: чорак финал

2013 йил: 1|8 финал

2014 йил: финал

2015 йил: ярим финал

------------------------------------------------

Таниш раҚиб - «Ал-Аҳли»

«Насаф» яна Жидданинг «Ал-Аҳли» клуби билан рўбарў келяпти. Бу жамоа­ларнинг ўзаро ўйинларида 1:2 ва 0:0 ҳисоблари қайд этилганди. Эсласангиз, «Ал-Аҳли» ўтган мавсум ҳам илк уй учрашувида айнан  қаршиликларни қабул қилганди.

Жорий мавсум (2015|2016) чемпионатдаги ҳолати: 17та ўйин, 11та ғалаба, 6та дуранг, тўплар нисбати: 31-10. 2-ўрин.

«Ал-Аҳли» соврин ютиш бобида ҳамшаҳри-«Ал-Иттиҳод»дан анча ортда қолиб кетган. Лекин у Саудияда биринчи ташкил этилган ва катта тарихга эга жамоалардан ҳисобланади. «Ал-Аҳли»га асос солинган кезлар Саудия у қадар бой мамлакат эмасди. Умуман, жиддаликлар 1984 йилдан буён ички чемпионатда ғалаба қозонолмаяптилар. Аммо «Ал-Аҳли» мамлакатнинг етакчи клубларидан бири саналади, барибир. Ҳозирда «Аҳли» турнир жадвалида 2-ўринда ва пешқадам - «Ал-Ҳилол»дан 1 очко ортда қолмоқда. Муҳими, жамоа чемпионатда мағлубиятсиз одимлаяпти. Умуман, ўтган мавсум ҳам мағлубият нималигини билмаган. Аммо чемпион - «Ал-Наср»дан 4 очко ортда қолиб, 2-ўрин билан чекланганди.

2012 йили жамоа ОЧЛда финалгача етиб борган ва ҳал қилувчи беллашувда «Ульсан Хюндай»га 0:3 ҳисобида ютқазиб қўйганди. Ўтган сафар эса жиддаликларнинг юришлари нимчорак финалда тўхтатилди. Айтганча, жорий мавсум Кристиан Гросс бошчилигидаги клуб «Шаҳзода кубоги»да ғолиб чиқишга улгурди.

2014 йилнинг 1 май куни Жиддада умумий харажати 560 миллион долларга тенг «Қирол Абдуллоҳ Спортс Сити» стадиони қурилди ва «Ал-Аҳли»га топширилди. Шундан сўнг клубнинг уй учрашувларига мухлислар ташрифи кескин ошди. Дейлик, «Аҳли» айни пайт ҳар бир учрашувини 35-40 минг мухлис гувоҳлигида ўтказяпти. Муҳим баҳсларда эса стадион лиқ тўлади.

2014 йил 1 июлдан бош мураббий лавозимида швейцариялик Крис­тиан Гросс ишламоқда. У ҳозирча битта кубокни таъминлади. Умуман олганда, «Ал-Аҳли» охирги марта 2008 йили маҳаллий мураббийга ишонч билдирганди.

Легионерлар. Муҳаммад Абдул Шаъфий (Миср). Ҳимоячи. 1985 йил 1 июлда туғилган. Мисрнинг «Замалек» клубида ўйнаган. Миср терма жамоасида 36та ўйин ўтказган. Маркиньо (Бразилия). Ярим ҳимоячи. 1986 йил 3 июлда туғилган. 2016 йил январида клубга таклиф этилган. Мавсумни «Удинезе» клубида бошлаган эди. Ионаннис Фетфацидис (Греция). Ярим ҳимоячи. 1990 йил 21 декабрда туғилган. «Ал-Аҳли» билан 2015 йили 3 йиллик шартнома тузган. Греция терма жамоаси аъзоси. Омар ал Сомаҳ (Сурия). Ҳужумчи. 1989 йил 28 мартда туғилган. Ўтган йили Саудия профессионал лигасида 22та гол урди ва тўпурар бўлди. Жорий мавсум эса 12та гол билан тўпурарлар пойгасида 2-ўринда бормоқда. Марказий ҳужумчи сифатида араб дунёсида катта шуҳрат қозонган.

«Ал-Аҳли»нинг ОЧЛдаги иштироки

2002|03 йил: «плей-офф»

2005 йил: чорак финал

2008 йил: гуруҳ босқичи

2010 йил: гуруҳ босқичи

2012 йил: финал

2013 йил: чорак финал

2015 йил: 1|8 финал

Фикрат тайёрлади

Манба: Interfutbol.uz
Киритилди: 09:58, 24.02.2016.
Ўқилди: 2407 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.