Кириш Регистрация
19/02 01:00 Олимпиакос 0-2 Байер
19/02 01:00 Брюгге 3-3 Атлетико
19/02 01:00 Буде-Глимт 3-1 Интер

Диего Симеоне: «Ўйин қўпол кечди, лекин бизда яққол голли вазиятлар ҳам бўлди»

Баҳо:
+ | -

«Атлетико» жамоаси бош мураббийи Диего Симеоне ЕЧЛнинг нимчорак финали босқичида Голландиянинг ПСВ жамоасига қарши кечган баҳсдан кейин (0:0) ўз фикрларини билдириб ўтди.

«Йигитлар майдонда ҳақиқий кураш олиб боришди, ўйин қўпол кечди. ПСВ – жуда қийин рақиб, футболчилари тезкор. Аммо бизда яққол голли вазиятлар яратилди.

Иккинчи таймда биз ўйинни назорат қилдик, Обакка (мадридликлар дарвозабони - таҳририят) иш топилмади.

Биз бу ўйинда гол ура олмадик, лекин кейинги босқичга ўтиш учун имкониятимиз ҳали ҳам яхшилигича қолмоқда. Мени шогирдларим бор кучини майдонга ташлашгани қувонтирди. Футболчилар жон-дили билан ўйнар экан, вазиятлар кўпаяди, ўйин рақиб томонида кечади, голлар ҳам келади. Мен сабр қила оламан», – дейди Симеоне.

Манба: kun.uz
Киритилди: 12:20, 25.02.2016.
Ўқилди: 2276 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.