Футбол фаолиятидан четлатилган ФИФАнинг собиқ президенти Йозеф Блаттер ФИФА ичидаги фитна Мишель Платинига ташкилотнинг президенти бўлишга йўл қўймаслик учун уюштирилган, деб айтди.
ФИФАнинг ахлоқ бўйича қўмитаси 21 декабрда Блаттер ва Платинини футбол фаолиятидан 8 йилга четлатди. Шу сабабли Платини ФИФА президенти лавозими учун курашда иштирок эта олмади. Платинининг четлатилишига гўёки унинг ҳисоб рақамига 2 млн швейцар франкининг ноқонуний ўтказилгани сабаб бўлган.
"Мен комиссиядан яхшироқ қарорни кутгандим, чунки ФИФАда қандайдир фитна бўлганини кўрдим. Биринчидан, Платинига қарши, ФИФА президенти бўлишига йўл қўймаслик учун, кейин эса менга қарши. Бу жуда ачинарли", деб Блаттер айтган сўзларни келтирди L'Équipe нашри.