Кириш Регистрация
14/03 00:45 Торино 4-1 Парма
14/03 01:00 Алавес 1-1 Вильярреал
14/03 18:00 Жирона - Атлетик Бильбао
14/03 19:00 Интер - Аталанта
14/03 20:00 Сандерленд - Брайтон
14/03 20:00 Бёрнли - Борнмут
14/03 20:15 Атлетико - Хетафе
14/03 22:00 Наполи - Лечче
14/03 22:30 Челси - Ньюкасл
14/03 22:30 Арсенал - Эвертон
14/03 22:30 Реал Овьедо - Валенсия
15/03 00:45 Удинезе - Ювентус
15/03 01:00 Вест Хэм - Манчестер Сити
15/03 01:00 Реал Мадрид - Эльче
15/03 16:30 Верона - Женоа
15/03 18:00 Мальорка - Эспаньол
15/03 19:00 Ноттингем Форест - Фулхэм
15/03 19:00 Ман. Юнайтед - Астон Вилла
15/03 19:00 Кристал Пэлас - Лидс
15/03 19:00 Пиза - Кальяри
15/03 19:00 Сассуоло - Болонья
15/03 20:15 Барселона - Севилья
15/03 21:30 Ливерпуль - Тоттенхэм
15/03 22:00 Комо - Рома
15/03 22:30 Бетис - Сельта

Икер Касильяс ҳақида 20 ҳақиқат

Баҳо:
+ | -

Икер Касильяс футбол тарихидаги энг яхши дарвозабонлардан биридир. У кетма-кет 5 йил давомида жаҳоннинг энг кучли посбони дея эътироф этилгани ҳам гапимизга исбот бўла олади. Шу боис биз Касильяс ҳақидаги 20 та фактни эътиборингизга ҳавола этишга қарор қилдик. 

0a6d70e7e4047f07db1057db0ec314aa.jpg 

1. Икер Касильяс  1981 йилнинг 20 майида Мадрид яқинидаги Мостолес шаҳрида таваллуд топган. 
2. Отаси Луис Касильяс мактаб ўқитувчиси бўлган. 
3. Онаси Мария Кармен уй бекаси бўлган. 
4. “Реал”нинг асосий таркибида илк бор майдонга тушган кунини ҳаётидаги энг бахтли кун деб ҳисоблайди. 
5. Икер Билл Гейтс билан танишишни хоҳларди. 
6. Энг яхши ҳислати деб тоза виждон ва маъсулиятни ҳис этишини билади. 
7. Энг севимли актёр ва актрисалари Харрисон Форд ва Мег Раян. 
8. Энг чиройли аёл деб Шерон Стоунни тан олади. 
9. Болалигида Петер Шмейхелнинг мухлис бўлган. Кейинчалик Жанлуиджи Буффон, Франческо Толдо ва Оливер канларнинг ҳам мухлисига айланган. 
10. “Реал” ЧЛда “Бавария”ни мағлуб этганида Икер Канга футболка алмашишни таклиф қилади. Оливер эса бунга рад жавобини беради. Шундан сўнг Касильяс Канни “худбин” деб атайди. Бундан хабар топган немис дарвозабони футболкасини Касильясга совға қилиб жўнатади ва уни Мюнхенга меҳмонга таклиф этди. 
11. Ҳайдовчилик гувоҳномасини олгунга қадар “Реал” машғулотлар базасига жамоат транспортида, кўпинча метрода қатнарди. 
12. Китоб ўқишни, айниқса тарихий романларни ўқишни яхши кўради. 
13. Бўш вақтида мусиқа эшитиш ва кино кўриш жону дили. 
14. Балиқдан тайёрланган овқатларни яхши кўради. Баъзан ўзи ҳам овқат пишириб туради. 
15. У испаниялик таниқли телебошловчи Сара Карбанеро билан 2009 йилдан буён бирга яшаб келмоқда. 
16. Сара ва Икер 2014 йилнинг 3 январ санасида фарзандли бўлишди ва унга Мартин дея исм қўйишди. 
17. Фаолияти давомида “Реал” ва “Порту” клублари, ҳамда Испания терма жамоаси сафида 900 дан ортиқ учрашувларда майдонга тушиб, ўз дарвозасидан 850 дан кўп гол ўтказиб юборган. 
db0204ad0b71f86f9e622d2deac7096c.jpg 

18. Икер “Қироллик клуби” билан 5 марта Испания чемпиони, 2 бора Испания кубоги, 4 марта Испания суперкубоги, 3 бора Чемпионлар лигаси, 2 бора УЕФА суперкубоги ва бир мартадан клублар ўртасидаги жаҳон чемпионати ва қитъалараро кубогида зафар қучган. 
19. Каска Испания терма жамоаси сафида иккки бор Европа чемпиони, бир марта жаҳон чемпиони, бир мартадан конфедерациялар кубогида кумуш ва бронза медалларини қўлга киритган бўлса, ўсмирлар ўртасидаги Европа, ёшлар ўртасидаги жаҳон чемпионатларида ғолиб бўлган. 
20. Унинг коллекциясида 26 та шахсий совринлар мавжуд. 

Фурқат Юсупов тайёрлади

Манба: sports.uz
Киритилди: 11:54, 26.02.2016.
Ўқилди: 3840 марта.
Фикрлар: 2 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.