Кириш Регистрация
07/10 00:00 Реал Сосьедад 1-1 Атлетико

Ўзбекистон U-16 ўртоқлик учрашувида “Бунёдкор”ни мағлуб этди

Баҳо:
+ | -

Темур Олимхўжаев бошчилигидаги Ўзбекистон ўсмирлар терма жамоаси ўзининг Осиё чемпионатига тайёргарлик дастури доирасидаги илк йиғинида “Бунёдкор”нинг иккинчи лигада иштирок этадиган жамоасига қарши ўртоқлик учрашуви ўтказди.

Ушбу учрашувда Ўзбекистон U16 йиғинига таклиф қилинган барча футболчилар майдонда синаб кўрилди. 25 февраль куни йиғинга кирган ўсмирлар терма жамоаси учун бу 2016 йилнинг сентябрь ойида Ҳиндистонда бўлиб ўтадиган Осиё чемпионатига тайёргарлик доирасидаги илк ўртоқлик учрашуви эди.

Назорат ўйинида Ўзбекистон U-16 иккинчи лига вакили бўлган “Бунёдкор”ни 2:1 ҳисобида мағлуб этди. Учрашувнинг биринчи бўлими ниҳоясида Алфайзи Неъматов ҳисобни очган бўлса, иккинчи бўлим аввалида жамоа сардори Абубакр Мўйдинов 11 метрлик жарима зарбасидан ҳисобни 2:0 кўринишига олиб келди.“Бунёдкор” ўйин ниҳоясида битта жавоб тўпи киритишга эришди.

Эслатиб ўтиш керакки, Ўзбекистон ўсмирлар терма жамоаси 1— 4 март кунлари Тошкентда бўлиб ўтадиган “Эртанги кун спорти” номли футбол фестивалида иштирок этади. Фестивалда шунингдек Туркманистон, Эрон ҳамда Япония ўсмирлар терма жамоалари ҳам қатнашади.

Ушбу фестивал доирасидаги дастлабки ўйин 1 март куни, соат 11:00да, “Жар” стадионида бўлиб ўтади. Унда Ўзбекистон U-16 очилиш учрашувида Туркманистон U-16 терма жамаосига қарши ўйнайди. Куннинг иккинчи учрашуви эса 15:00да старт олиб, унда Япония ва Эрон ўсмирлари ўзаро тўқнаш келади.

Қуйида эса Ўзбекистон ўсмирлар терма жамоасининг дастлабки йиғинига жалб этилган футболчилар рўйхатини келтириб ўтамиз.

Дарвозабонлар:

Жасурбек Умрзоқов (“Бунёдкор”)

Хожакбар Жўраев (“Пахтакор”)

Абдувоҳид Неъматов (“Насаф”)

Ҳимоячилар:

Ихтиёр Холдоров (“Бунёдкор”)

Мардон Абдуллаев (“Бунёдкор”)

Ислом КАримов (“Бунёдкор”)

Аюбхон Азимов (“Пахтакор”)

Абубакр Мўйдинов (“Бунёдкор”)

Маҳмуд Қудратиллаев (“Пахтакор”)

Нурбек Ботиров (“Насаф”)

Шохзамон Хайруллаев (“Пахтакор”)

Ярим ҳимоячилар:

Абдуғани Камолов (“Бунёдкор”)

Расул Йўлдошев (“Бунёдкор”)

Бурхон Ҳасанов (РОЗК)

Асадбек Собиржонов (“Пахтакор”)

Остон Ўрунов (“Пахтакор”)

Бахромжон Соатов (“Пахтакор”)

Валерий Акопов (“Пахтакор”)

Иброҳим Ғанижонов (“Пахтакор”)

Ҳужумчилар:

Шухрат Неъматов (“Бунёдкор”)

Абдулхай Исмоилов (“Бунёдкор”)

Алфайзи Неъматов (“Насаф”)

Ҳурмат Йўлдошев (“Локомотив”)

Манба: the-uff.com
Киритилди: 19:53, 26.02.2016.
Ўқилди: 2677 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.