Кириш Регистрация
17/05 00:30 Альмерия 0-2 Барселона
17/05 01:00 Реал Сосьедад 1-0 Валенсия
17/05 23:45 Фиорентина 2-2 Наполи
18/05 21:00 Лечче - Аталанта
18/05 23:45 Торино - Милан
19/05 00:00 Алавес - Хетафе
19/05 15:30 Сассуоло - Кальяри
19/05 18:00 Монца - Фрозиноне
19/05 18:00 Удинезе - Эмполи
19/05 20:00 Манчестер Сити - Вест Хэм
19/05 20:00 Шеффилд Юнайтед - Тоттенхэм
19/05 20:00 Арсенал - Эвертон
19/05 20:00 Брентфорд - Ньюкасл
19/05 20:00 Брайтон - Ман. Юнайтед
19/05 20:00 Бёрнли - Ноттингем Форест
19/05 20:00 Челси - Борнмут
19/05 20:00 Кристал Пэлас - Астон Вилла
19/05 20:00 Ливерпуль - Вулверхэмптон
19/05 20:00 Лутон - Фулхэм
19/05 21:00 Интер - Лацио
19/05 22:00 Валенсия - Жирона
19/05 22:00 Вильярреал - Реал Мадрид
19/05 22:00 Атлетик Бильбао - Севилья
19/05 22:00 Атлетико - Осасуна
19/05 22:00 Барселона - Райо Вальекано
19/05 22:00 Бетис - Реал Сосьедад
19/05 22:00 Кадис - Лас-Пальмас
19/05 22:00 Мальорка - Альмерия
19/05 22:00 Гранада - Сельта
19/05 23:45 Рома - Женоа
20/05 00:00 Лорьян - Клермон
20/05 00:00 Монако - Нант
20/05 00:00 Лилль - Ницца
20/05 00:00 Лион - Страсбур
20/05 00:00 Реймс - Ренн
20/05 00:00 Ланс - Монпелье
20/05 00:00 Тулуза - Брест
20/05 00:00 Гавр - Марсель
20/05 00:00 Метц - ПСЖ

Ла Лига тўпурарлари. Бенземадан Мессигача

Баҳо:
+ | -

Испания чемпионатида дунёнинг энг кучли ҳужумчилари тўп сураётгани ҳеч кимга сир эмас. Биз айни пайтда фаолият юритаётган ҳужумчилар орасида Ла Лигада энг кўп гол урганлари ҳақида тўхталиб ўтишни жоиз деб топдик.
d0a516c5e716b0130e19d76e63803716.jpg
6. Роберто Салдадо. 229 ўйин – 105 гол
“Реал” тарбияланувчиси бўлган Солдадо 2004 йилдан бери “Реал”, “Осасуна”, “Хетафе”, “Валенсия” ва “Вильяреал” каби жамоалар учун Испания чемпионатида 105 та гол киритган. Роберто энг кўп голини “Валенсия” учун урган – 59 та. У 2012-2013 йилги мавсумда 24 та голга муаллиф бўлиб, шахсий рекордини ўрнатган. Испаниялик ҳужумчи бир марта Ла Лигада чампион бўлган. Афсуски сўнгги пайтларда у олдингидек тўпурарлик қобилиятини намойиш эта олмаяпти.
e658759a21a1cb681e1a3d2bb9965d47.jpg
5. Карим Бензема. 207 ўйин – 106 гол
Бензема 2009 йилдан буён Мадриднинг “Реал” жамоасида тўп суриб келмоқда. У 7 йилдан буён Ла Лигада 100 дан ортиқ гол уриб, бир марта мамлакат чемпионлигини қўлга киритди. Карим учун чемпионатдаги энг омадли мавсум 2011-12 йили бўлган эди. Ўшанда у Моуриньо қўл остида 21 та гол урган. Ушбу мавсум француз форварди шахсий рекордини янгилаш имкониятига эга. У бу йили 19 ўйинда шунча марта зафар қучган.
8dbbef22059caff4d3a60dc81695d258.jpg
4. Алваро Негредо. 264 ўйин – 113 гол
Негредо “Райо Валекано”, “Алмерия”, “Севилья” ва “Валенсия” жамоалари шарафини ҳимоя қилиб, Ла Лигада ўз номини 113 марта таблога ёздириб қўйишга муваффақ бўлган. Унинг энг омадли даврлари “Севилья”да ўтди. Алваро Андалусияликлар сафида 4 мавсумда 70 та гол урганини таъкидлаб ўтиш жоиз. Унинг бир мавсумдаги шахсий рекорди – 25 голга тенг. 
578b1292e6a6f38772f4383b31c883f0.jpg
3. Ариц Адуриc . 229 ўйин – 125 гол
Ариц Примьерода “Валядолид”, “Малага”, “Валенсия” ва “Атлетик”да ҳаракат қилиб, 125 марта рақиб посбонларини ранжитган. Адуриc охирги 4 мавсум давомида Билбаоликлар сафида Ла Лигада 10 тадан кам гол урмаяпти. Унинг шахсий рекорди – 18 голга тенг. Энг қизиғи мана шундай тўпурар ҳужумчи Испания терма жамоасида атиги битта учрашувда майдонга тушган.
1551007a5651da3e97d3275ab74882df.jpg
2. Криштиану Роналду. 225 ўйин – 247 гол
Португалиялик супер ҳужумчи 2009 йилдан буён “Реал” таркибида Ла Лигада 247 та гол урган. Айни пайтда у Испания чемпионати тарихидаги энг яхши тўпурарлари орасида 3-ўринда бормоқда. Криштиану 5 мавсум давомида 30 тадан, 2 мавсумда эса 20 тадан ортиқ гол урган. У 2011, 2014 ва 2015 йилларда “Пичичи” соврини ва “Олтин бутса”ни қўлга киритган. Афсуски Роналду чемпионатда шунча гол урган бўлса ҳам, атиги бир марта мамлакат чемпионига айланган.
add5826092bfc26b2ea27bd152891876.jpg
1. Лионел ь Месси. 335 ўйин – 301 гол
2004 йилдан бошлаб “Барселона”да тўп сураётган Месси Испания чемпионати тарихидаги энг сермаҳсул тўпурар бўлиб турибди. Лео ҳисобидаги голлари сони 300 тадан ошиб кетди. Аргентиналик суперҳужумчи 2010, 2012 ва 2013 йилларда чемпионат тўпурари бўлиб, “Олтин бутса”га сазовор бўлган. Месси 7 карра Ла Лига чемпиони ҳисобланади. 

Фурқат Юсупов

   
Манба: sports.uz
Киритилди: 21:03, 26.02.2016.
Ўқилди: 4703 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.