Кириш Регистрация
23/11 01:00 Хетафе 2-0 Вальядолид
23/11 15:00 Олимпик 0-1 Бунёдкор
23/11 17:15 Андижон 3-0 Динамо
23/11 17:30 Лестер 1-2 Челси
23/11 18:00 Валенсия 4-2 Бетис
23/11 19:00 Верона 0-5 Интер
23/11 20:00 Борнмут 1-2 Брайтон
23/11 20:00 Арсенал 3-0 Ноттингем Форест
23/11 20:00 Астон Вилла 2-2 Кристал Пэлас
23/11 20:00 Эвертон 0-0 Брентфорд
23/11 20:00 Фулхэм 1-4 Вулверхэмптон
23/11 20:15 Атлетико 2-1 Алавес
23/11 22:00 Милан 0-0 Ювентус
23/11 22:30 Манчестер Сити 0-4 Тоттенхэм
23/11 22:30 Лас-Пальмас 2-3 Мальорка
23/11 22:30 Жирона 4-1 Эспаньол
24/11 00:45 Парма 1-3 Аталанта
24/11 01:00 Сельта 2-2 Барселона
24/11 15:00 Металлург 1-0 Сурхон
24/11 16:30 Женоа 2-2 Кальяри
24/11 17:15 Сўғдиёна 2-0 Локомотив
24/11 18:00 Осасуна 2-2 Вильярреал
24/11 19:00 Саутгемптон 2-3 Ливерпуль
24/11 19:00 Торино 1-1 Монца
24/11 19:00 Комо 0-2 Фиорентина
24/11 20:15 Севилья - Райо Вальекано
24/11 21:30 Ипсвич - Ман. Юнайтед
24/11 22:00 Наполи - Рома
24/11 22:30 Леганес - Реал Мадрид
25/11 00:45 Лацио - Болонья
25/11 01:00 Атлетик Бильбао - Реал Сосьедад
25/11 22:30 Эмполи - Удинезе

Роббим Ҳасанов: «Тинимсиз меҳнат муваффақият гарови»

Баҳо:
+ | -

Ўтган мавсумни Наманганнинг «Навбаҳор» клубида ўтказган иқтидорли ярим ҳимоячи Роббим Ҳасанов жорий йилги чемпионатни «Андижон»да бошлашга яқин турибди. Ваҳоланки, у мавсумга тайёргарликни Жиззахнинг «Сўғдиёна» клубида олиб бораётганди. Биз ушбу футболчининг нима сабабдан водийга қайтганини билиш мақсадида интервью уюштирдик. Мазкур суҳбат давомида Ҳасановнинг фаолияти ва қизиқишларига тааллуқли бошқа саволларга ҳам жавоб олдик.

- Миллионлар ўйинига кириб келишингиз қандай рўй берган.

- Амаким Равшан ака футболни танлашимга катта ҳисса қўшгандилар. Дастлаб Янгиердаги футбол мактабида Фахриддин Жабборовдан сабоқ олганман.

- «Навбаҳор»дан кетишингизга нима сабаб бўлди?

- Шартномам якунига етгач, ўзимга бошқа жамоа излашни маъқул кўрдим.

- Янги мавсумга «Сўғдиёна»да тайёргарлик кўраётгандингиз, аммо жиззахликлар билан шартнома имзоламадингиз...

- Йил бошидан бери 3-4та клубдан таклиф тушди. Улар орасида «Сўғдиёна» варианти маъқулроқдек кўринганди. Лекин кейинчалик Бахтиёр Ашурматовнинг таклифларидан сўнг фаолиятимни «Андижон»да давом эттиришга қарор қилдим.

- Нима деб ўйлайсиз, Наманганда рақобатбардош жамоани шакллантира олган Бахтиёр Аъзамович «Андижон»да ҳам ижобий ўзгаришлар қила олармикан?

- Албатта, андижонликлар янги мавсумда олий лигада жон сақлаб қолиш эмас, балки юқори ўринларни эгаллашни мақсад қилишган. Таркибда асосан ёшлар жамланганига қарамай, бу галги чемпионатда керакли натижаларга эришиб, маҳаллий мухлисларни хушнуд этмоқчимиз.

- Янги клубга мослашиш мураккаблик туғдирмадими?

- Қисқа фурсат ичида жамоадошларим билан тил топишиб кетдик. Мослашиш жараёни қийин кечмади. Чунки аксарият футболчиларни аввалдан танийман, бир жамоада тўп сурганмиз.

- Бошқа мамлакатлар чемпионатини ҳам кузатиб борасизми?

- Албатта. Айниқса, Англия премьер-лигаси клубларининг ўйинини мароқ билан томоша қиламан. Улар ичида «Манчестер Юнайтед»га ишқим баланд.

- Футболчи ривожланиш йўлида, энг аввало, нималарга эътибор қаратиши керак?

- Тинимсиз меҳнат - муваффақият гарови, ўз устида кўпроқ ишлаганлар ўсишга эришадилар. Шундагина қайси жамоада ўйнашидан қатъий назар, рақобатни енга оладиган футболчи бўлиб етишиш мумкин.

- Футболни танлашингизга оила азоларингиз қандай муносабат билдиришган?

- Ростини айтсам, онам қарши чиққандилар. «Машъал» сафида 1-лигада ўйнаб юрган пайтларим елкамдан жароҳат олганимдан сўнг, оила аъзоларим майдонга қайтишимга рухсат беришмаган. Лекин футболга бўлган кучли муҳаббат бошқа касбни танлашимга тўсқинлик қилди.

- Қилган меҳнатингизга яраша маош тўланмаса қай аҳволга тушасиз?

- Ҳозиргача пул борасида умуман нолимаганман. Лекин барибир, сиз айтган ҳолат рўй берса, алам қилади. Миллионлар ўйини ихлосмандларининг аксарияти «Футболчилар катта маош олади», дейишади. Аммо меҳнатимиз ҳам шунга яраша оғир ва масъулиятли эканини унутмаслик лозим.

- Мабодо, футболчи бўлмаганингизда, қайси касбни танлардингиз?

- Тўғриси, ҳаётимни футболсиз тасаввур қила олмайман. Шу боис, бошқа соҳа ҳақида мутлақо ўйламаганман. Оилада кенжа фарзандман, опа-акаларимнинг барчаси олий маълумотли. Мен ҳам Гулистон Давлат университети талабасиман.

- Бўш вақтларда нималар билан шуғулланасиз?

- Кўпроқ оила даврасида бўламан. Табиатан болажонман, жиянларим билан ҳовлида тўп тепамиз. Дам олиш куним улар учун байрамдек ўтади. Шунингдек, хорижий фильмларни томоша қиламан.

- Спортнинг бошқа турларига ҳам қизиқасизми?

- Ҳа, сузиш ва боксга бефарқ эмасман. Сув спорти билан шуғулланишни кун тартибимга киритганман. Бокс томоша қилиш эса жону дилим. Айниқса, жанг якунланганидан кейинги ҳолатлар ҳаяжонли тарзда кечади: ҳозиргина жон-жаҳди билан муштлашган боксчилар якунда бир-бирларини самимият ила қутлашади.

- Мағлубиятдан сўнг қандай аҳволга тушасиз ва бу ҳолат қанча давом этиши мумкин?

- Табиийки, ютқазганимизда жаҳлим чиқади. Ёлғиз ўзим кўчада сайр қиламан. Ўша куни уйқум келмайди. Эртасига эса бир кун аввалги нохуш ҳолатни унутишга уринаман. Чунки тушкунликдан тезроқ чиқиб кетилмаса, мазкур ҳолат кейинги учрашувда ҳам мағлубиятга етаклаши ҳеч гап эмас.

- Мухлисларга тилакларингиз...?

- Аввалги мавсумларда наманганлик ишқибозлар бизни ҳар қандай вазиятда ажойиб тарзда қўллаб-қувватлашди, уларга алоҳида миннатдорчилик билдириб ўтсам.

Акмал ЭШОНХОНОВ суҳбатлашди

Манба: Interfutbol.uz
Киритилди: 11:02, 27.02.2016.
Ўқилди: 2331 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.