Кириш Регистрация
05/07 06:00 Аргентина 1-1 Эквадор
05/07 21:00 Испания - Германия
06/07 00:00 Португалия - Франция
06/07 06:00 Венесуэла - Канада
06/07 21:00 Англия - Швейцария
07/07 00:00 Нидерландия - Туркия

Россия ва Хитойда қишки трансферлар даричаси ёпилмоқда

Баҳо:
+ | -

Бугун, 27 февраль куни Россияда қишки трансферлар даричаси ёпилади. 28 февралга ўтар кечаси Россиядаги барча жамоалар 2015-16 йилги мавсум учун ўз таркибидаги янги футболчиларни қайдномадан ўтказиб бўлиши керак.

Эслатиб ўтамиз, жорий қишки трансферлар вақтида ЦСКА Сергей Ткачев ва Роман Широковни трансфер қилди, Арон Оланарени (Хитойнинг "Гуанчжоу Фули" жамосидан) ижарага олди.

"Локомотив" эса Умар Ниасни "Эвертон"га қўйиб юборди ва унинг ўрнига Эсекиэл Хентини олди ("Олимпия" жамоасидан).

Шунингдек, "Зенит" "Терек"дан Маурисиони, "Динамо"дан Александр Кокорин ва Юрий Жирковни харид қилди.

"Спартак" Сердар Ташчини "Бавария"га ижарага бериб, "Кубань" футболчиси Лоренсо Мельгарехони ўз таркибига қўшиб олди.

Бундан ташқари, бугун Хитойда ҳам қишки трансферлар якунланади. Хитойликлар қишки трансферлар мавсумида ўта фаол ҳаракат қилишди. Хусусан, Жексон Мартинес "Атлетико"дан "Гуанчжоу Эвергранд"га, Рамирес "Челси"дан "Цзянсу Сунин"га келиб қўшилди. "Цзянсу Сунин" шунингдек, рекорд даражадаги (50 млн евро) маблағ эвазига "Шахтёр"дан Алекс Тейшейрани трансфер қилди. Эсекиэль Лавесси "ПСЖ"ни "Хэбэй Чайна Форчун" либосига алмашди.

Манба: kun.uz
Киритилди: 12:34, 27.02.2016.
Ўқилди: 4318 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.