2016 йилги мавсумга ҳозирлик кўраётган жамоалар айни кунларда сўнгги кўрик-назорат учрашувларини ўтказишмоқда. Тошкент вилояти клублари – “Металлург” ҳамда “Олмалиқ” жамоалари мавсум арафасида иккинчи марта ўз кучларини синаб кўришди. Бу сафар ҳам бекободлик ёшлар ғалаба қозонишган бўлишса, асосий таркиблар баҳсида Игорь Шквирин шогирдлари зафар қучишди.
Ёшлар таркиблари ўртасидаги учрашув Бекобод шаҳридаги А.Анохин номидаги стадионда бўлиб ўтди ва унда бекободликлар қўшнилар дарвозасига жавобсиз учта тўп йўллашди – 3:0. Голларнинг иккитаси Мансур Нуралиев ҳисобига ёзилган бўлса, яна битта гол муаллифи Озод Комилов бўлди. У пенальтини муваффақиятли амалга оширди.
Асосий таркиблар ўртасидаги вилоят дербисида Рўзимбой Аҳмедовнинг пенальтидан урган голи “Олмалиқ”қа ғалаба келтирди. Энди жамоалар чемпионатнинг биринчи турига тайёгарлик кўришади.
Назорат ўйинида жамоалар қуйидаги таркибларда майдонга чиқишди:
"Олмалиқ" - "Металлург" – 1:0(0:0). “Бунёдкор” академияси майдони.
Ҳакамлар: Виктор Серазитдинов, Тимур Гайнулин, Ришат Нўъмонов.
Гол: Рўзимбой Аҳмедов(пенальтидан).
"Олмалиқ": Никита Шквирин, Абдуқаҳҳор Ҳожиакбаров, Евгений Гоголь, Раҳматулло Бердимуродов,Дилшод Жўраев, Дарко Станоевич, Ярослав Мартинюк, Зоҳир Пиримов, Рўзимбой Аҳмедов, Арслонмурод Аманов, Фарҳод Тожиев.
Заҳирадан майдонга тушганлар: Максим Криушев, Никита Павленко, Дониёр Исмоилов, Суннат Абдуллажонов, Ислом Иномов, Азизбек Суюнов, Миржамол Қосимов, Саидкомил Акбаров, Руслан Вагапов.
"Металлург": Зафар Сафаев, Дониёр Одилов, Даврон Каримқулов, Фарҳод Намозов, Аюбхон Номанов, Зоҳид Абдуллаев, Ислом Қобилов, Жаҳонгир Абдумўминов, Саид Абдужабборов, Мурод Тошматов, Мирғиёс Сулаймонов.
Захирадан майдонга тушганлар: Жавоҳир Эсонқулов, Жасур Ҳакимов, Дилмурод Каримов, Эргаш Исмоилов.
Аёллар ўртасидаги ЕЧЛ. «Барселона» «Реал»ни шармандали тарзда турнирдан чиқариб юборди (Видеошарҳ) [6715]
Холанд «Барселона» учун кутишга тайёр: У агентига музокараларни тўхтатишни буюрди [5183]
Мбаппе футболдаги энг осон позицияни айтди [4825]
Романо "Барселона" сотиши мумкин бўлган футболчини айтди [3018]
Ямал бу футболчини «Барселона»дан кетишига йўл қўймайди [2761]
Бастони ва «Барселона» келишувга эришди [2410]
"Барселона" келаси ҳафтада ишга киришади [1863]
Ҳакимий Мессининг "ПСЖ"га келиши унга ноқулайлик туғдирганини тан олди [1804]
«У шунчаки даҳшат эди»: Мбеумо ўз кумири ҳақида гапирди [1753]













