Кириш Регистрация
16/05 00:00 Ман. Юнайтед 3-2 Ньюкасл
16/05 00:00 Реймс 1-0 Марсель
16/05 00:00 Ницца 1-2 ПСЖ
16/05 01:00 Сельта 2-1 Атлетик Бильбао
16/05 01:00 Хетафе 0-3 Атлетико
16/05 22:30 Лас-Пальмас 2-2 Бетис
17/05 00:30 Альмерия 0-2 Барселона
17/05 01:00 Реал Сосьедад 1-0 Валенсия
17/05 23:45 Фиорентина - Наполи
18/05 21:00 Лечче - Аталанта
18/05 23:45 Торино - Милан
19/05 00:00 Алавес - Хетафе

Самвел Бабаян Ўзбекистоннинг 2015 йилдаги энг яхши мураббийи

Баҳо:
+ | -

Ўзбекистон миллий терма жамоаси бош мураббийи Самвел Бабаян ОАВ вакиллари ўртасида ўтказилган сўров натижаларига кўра Ўзбекистоннинг 2015 йилдаги энг яхши мураббийи деб топилди.

Ўтган йилнинг июнь ойидан Ўзбекистон миллий терма жамоасига бош мураббийлик қилаётган Самвел Бабаян мазкур сўровномада, ўз тарихида илк бор Ўзбекистон Кубогини қўлган киритган Қаршининг “Насаф” клуби устози Рўзиқул Бердив ҳамда Ўзбекистон U-20 ёшлар терма жамоасини Жаҳон чемпионатида чорак финалга қадар олиб чиққан Равшан Ҳайдаровларни ортда қолдирди.

Таъкидлаш жоиз, Самвел Бабаян мураббийлигида Ўзбекистон миллий терма жамоаси ЖЧ-2018 ҳамда ОК-2019 саралаши доирасида жами 4та расмий учрашувда майдонга тушди ва уларнинг барчасида ғалаба қозониб, юз фоизлик натижа қайд этди.

Маълумот учун, Самвел Бабаян 2014 йил якунларига кўра ҳам Ўзбекистонда йилнинг энг яхши мураббийи дея эътироф этилган эди ва мазкур соврин мураббий учун ўз фаолиятидаги кетма-кет иккинчи соврин бўлди. Й

Йилнинг энг яхши мураббийи сўровида кучли учлик қуйидагича кўриниш олди:

1.Самвел Бабаян (Ўзбекистон миллий терма жамоаси) – 60

2.Рўзиқул Бердиев (Насаф, Ўзбекистон) – 44

3.Равшан Ҳайдаров (Ўзбекистон U-20 терма жамоаси) – 10.

Йилнинг энг яхши мураббийини аниқлаш учун ўтказилган сўровда иштирок этган ОАВ рўйхати ва уларнинг овозлари:

Ўрин

Мураббий

I

II

III

Жами

1

Самвел Бабаян

17

4

1

60

2

Рўзиқул Бердиев

4

15

2

44

3

Равшан Ҳайдаров

-

1

8

10

4

Сергей Лушан

-

1

4

6

5

Нўъмон Ҳасанов

-

1

2

4

6

Вадим Абрамов

 

 

2

2

7

Игорь Шквирин

 

 

2

2

8

Бахтиёр Ашурматов

 

-

1

1

9

Жамшид Саидов

 

 

1

1

Йилнинг энг яхши мураббийи ҳамда футболчисини аниқлаш учун ўтказилган сўровда иштирок этган ОАВ ҳамда уларнинг кимга овоз бергани ҳақидаги маълумотлар билан сайтнинг "Хужжатлар" бўлимидаги файлни юклаб олиш орқали танишиш мумкин.

Манба: the-uff.com
Киритилди: 14:07, 04.03.2016.
Ўқилди: 4229 марта.
Фикрлар: 53 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.