Кириш Регистрация
14/05 00:00 Манчестер Сити 3-0 Кристал Пэлас
14/05 00:30 Алавес 1-0 Барселона
14/05 00:30 Хетафе 3-1 Мальорка
14/05 22:00 Валенсия 1-1 Райо Вальекано
14/05 23:00 Жирона 1-1 Реал Сосьедад
15/05 00:30 Реал Мадрид 2-0 Реал Овьедо
16/05 00:00 Астон Вилла - Ливерпуль

Шоҳруҳ Гадоев: Қирол кубогида зафар қучганимиздан жуда ҳам шодман

Баҳо:
+ | -

Ўзбекистон миллий терма жамоаси ярим ҳимоячиси Шоҳруҳ Гадоев қишки трансферлар вақтида Баҳрайн Премьер Лигаси иштирокчиси “Муҳаррақ” клуби сафига кўчиб ўтганди. Маҳоратли футболчи аллақачон янги жамоасининг асосий футболчилардан бирига айланиб улгурди.

Гадоев “Ал Муҳаррақ” сафида 5 та учрашувда майдонга чиқиб, бир бор рақиблар дарвозасини ишғол этишга ҳам муваффақ бўлди. Баҳрайн Қироли кубоги финал учрашувида Шоҳруҳ Гадоев тўп сураётган “Муҳаррақ” азалий рақиби – “Ал Риффа”га қарши баҳс олиб борди ва жуда муросасиз руҳда ўтган матчда ғалаба қозониб, мазкур турнир ғолибига айланди. Ушбу соврин Гадоев учун янги жамоасидаги дастлабки муваффақият бўлгани сабабли биз ҳамюртимизнинг финал ўйини таассуротлари билан қизиқдик.

- Шоҳруҳ, “Риффа”га қарши кечган финал баҳси қандай ўтди?

- Тўғрисини айтадиган бўлсам, ўйин жуда кескин ва муросасиз руҳда ўтди. Ўзи шундай бўлиши олдиндан ҳам маълум эди. Зеро ҳеч бир клуб финалда мағлуб бўлишни истамайди. Бизнинг жамоа ҳам, рақиб ҳам имкон қадар яхшироқ ўйнашга ва совринга эга чиқишга интилди.

- “Муҳаррақ” айнан нима эвазига ғалаба қозонди, деб ўйлайсиз…

- Биз рақиб жамоани жуда яхши ўрганган эдик. Мураббийларимиз рақиб иштирокидаги бир нечта учрашув видео-тасвирларини бизга кўрсатишди. “Ал Риффа”нинг заиф нуқталарига алоҳида эътибор қаратгандик. Яъни жамоа аъзоларининг катта босимдан сўнг ўйин охирига келиб толиқиб қолишларидан фойдаланишга уриндик. Устозларимиз берган кўрсатмалар қўл келди ва якунда 3:1 ҳисобида зафар қучишга муваффақ бўлдик.

 - Ўйин атрофидаги, стадиондаги атмосфера қандай бўлди?

- Учрашув атрофидаги атмосферага гап йўқ! Стадионга ташриф буюрган мухлисларимиз ҳам бизни тинмай қўллаб-қувватлаб туришди. Айнан ишқибозларимизнинг қизғин қўллаб-қувватлаши-ю ҳайқириқлари бизга янада куч берди, деб айта оламан.

- Бу сизнинг “Муҳаррақ” таркибидаги илк совринингиз. Ушбу ғалабани кимга бағишлайсиз?

- Ҳа, чиндан ҳам Баҳрайн Қироли кубоги мен учун хорижда қўлга киритилган дастлабки соврин. Бундан жуда-жуда хурсандман. Кубокни қўлга олиш жуда ҳам ёқимли бўлди. Уни оила аъзоларимга ва севган инсонимга бағишлайман. Насиб этса, келажакда бундан-да улкан ютуқларга эришишга умид қиламан.

Зоҳирбек Акрамхонов суҳбатлашди

Манба: sports.uz
Киритилди: 19:07, 04.03.2016.
Ўқилди: 3864 марта.
Фикрлар: 2 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Франция ЖЧ-2026 учун якуний таркибини эълон қилди [3232]

«Фақат ютуқлар терма жамоадан жой олиш учун етарли эмас». Португалия терма жамоаси мураббийи Роналду ҳақида ЖЧ-2026 олдидан фикр билдирди [2108]

Ўзбекистоннинг ЖЧдаги рақиби Колумбия Мундиал учун кенгайтирилган таркибни эълон қилди [1834]

Мбаппе Арбелоага нисбатан ўз норозилигини билдирди [1829]

Исроил мудофаа вазири Ламин Ямални Фаластин байроғини кўтаргани учун танқид қилди [1761]

Иқтидорли футболчи Франция термасидан воз кечиб, Марокашни танлади [1551]

«Челси» футболчилари Алонсони бош мураббий этиб тайинланишини қўллаб-қувватламоқда — The Guardian [1510]

«Барселона» «Манчестер Сити» футболчиси учун курашда фаворит [1494]

Дешам нима учун Лакруа ва Матетани чақириб, Камавингани ЖЧга олиб бормаслигини тушунтирди [1444]

Арбелоа - «Реал» футболчисига: «Бор, мураббийлик лицензиясини ол» [1421]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик