Италия чемпионатининг 28-турига старт берилди. Турнинг илк баҳсида жадвалда 3 ва 4-ўринларни эгаллаб турган «Рома» ва «Фиорентина» жамоалари Римда тўқнаш келишди.
Учрашувда Спалетти шогирдлари йирик 4:1 ҳисобида ғалаба қозонишди. Стефан эл-Шааравий бу сафар ҳам майдонни голсиз тарк этмади. Муҳаммад Салоҳ эса "дубл"га эришди.
Бу "Рома"нинг А сериядаги кетма-кет еттинчи ғалабаси бўлди. Римликлар 56 очко билан жадвалда 3-ўринга мустаҳкам жойлашиб олишди.
Италия чемпионати, 28-тур
Рома – Фиорентина 4:1 (3:1, 1:0)
Голлар: 1:0 – 22 Эл-Шаарави, 2:0 – 25 Салоҳ, 3:0 – 38 Перотти, 3:1 – 45, пенальти Иличич, 4:1 – 58 Салоҳ.
Рома – Шченсни, Флоренци, Манолас, Рюдигер, Динь, Пьянич, Кейта, Наингголан, Перотти (Венкер, 62), Салоҳ (Жеко, 86), Эл-Шаарави (Тотти, 76).
Фиорентина – Тэтэрушану, Ронкалья, Родригес, Астори, Алонсо, Весино (Бадель, 34), Тино Коста, Бернардески, Иличич (Фернандес, 68), Валеро (Тельо, 29), Калинич.
Огоҳлантиришлар: Бадель (40), Салоҳ (42), Пьянич (44), Бернардески (80), Тино Коста (89), Наингголан (90).