Кириш Регистрация
14/05 00:00 Манчестер Сити 3-0 Кристал Пэлас
14/05 00:30 Алавес 1-0 Барселона
14/05 00:30 Хетафе 3-1 Мальорка
14/05 22:00 Валенсия 1-1 Райо Вальекано
14/05 23:00 Жирона 1-1 Реал Сосьедад
15/05 00:30 Реал Мадрид 2-0 Реал Овьедо
16/05 00:00 Астон Вилла - Ливерпуль

Шавкат Абдухўжаев: “Андрей Бакланов ўйин қаҳрамони бўлди”

Баҳо:
+ | -

“Қўқон-1912” – “Обод” учрашувидан кейин ўтказилган матбуот-анжуманининг биринчи қисмида меҳмонлар устози Шавкат Абдухўжаев иштирок этди.

— Авваломбор, мухлисларни чемпионат бошлангани билан табриклайман. Бугунги ўйин ҳақида гапирадиган бўлсак, ўйин тенг курашлар остида ўтди. Вазиятлардан фойдалана олмадик. Бундан ташқари, Андрей Бакланов яхши ўйин намойиш этди. Бугунги ўйиннинг қаҳрамони айнан Андрей бўлди, десам муболаға бўлмайди.

— Мавсум арафасида жамоа Павел Соломинни ҳисобга олмаганда, деярли трансферни амалга оширмади. Асосан, ёшларга ишонч биляпсизлар. Бу таркиб билан сизларга осон бўлмаслиги мумкин?
— Фикрингизга тўлиқ қўшиламан. Мавсум давомида бу муаммо юзага келиши мумкин. Лекин ҳар бир жамоа ўз имкониятларидан келиб чиқиб трансферни амалга оширади. Биз ҳам шундай қилдик.

— Павел Соломиннинг бугунги ўйинидан кўнглингиз тўлдими?
— Ҳатто суперюлдузлпар ҳам хато қилишади. Павел вазиятни голга айлантира олмагани чакки бўлди. Ўйлайманки, кейинги ўйинларда у бизга ёрдам беради.

Манба: kokand1912.uz
Киритилди: 22:51, 05.03.2016.
Ўқилди: 2510 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Франция ЖЧ-2026 учун якуний таркибини эълон қилди [3313]

«Фақат ютуқлар терма жамоадан жой олиш учун етарли эмас». Португалия терма жамоаси мураббийи Роналду ҳақида ЖЧ-2026 олдидан фикр билдирди [2172]

Мбаппе Арбелоага нисбатан ўз норозилигини билдирди [1880]

Исроил мудофаа вазири Ламин Ямални Фаластин байроғини кўтаргани учун танқид қилди [1867]

Арбелоа - «Реал» футболчисига: «Бор, мураббийлик лицензиясини ол» [1761]

Иқтидорли футболчи Франция термасидан воз кечиб, Марокашни танлади [1688]

«Барселона» «Манчестер Сити» футболчиси учун курашда фаворит [1685]

«Челси» футболчилари Алонсони бош мураббий этиб тайинланишини қўллаб-қувватламоқда — The Guardian [1580]

Дешам нима учун Лакруа ва Матетани чақириб, Камавингани ЖЧга олиб бормаслигини тушунтирди [1524]

Мбаппе Вальверде ва Тчуамени жанжали ҳақида фикр билдирди [1413]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик