Кириш Регистрация
15/07 23:59 Англия 1-2 Аргентина
16/07 20:00 Нефтчи 2-1 Бухоро
16/07 20:00 Бунёдкор 1-3 Насаф
16/07 20:00 Сўғдиёна 2-0 Хоразм
17/07 20:00 Навбаҳор - ОКМК
17/07 20:00 Машъал - Қўқон-1912
17/07 20:00 Пахтакор - Локомотив

"Олмалиқ": "Бухоро" билан баҳсга доир статистика

Баҳо:
+ | -

Жамоамизнинг Бухоро шаҳри жамоасига қарши ўтказган ўйинлари 15тага етди.

Ортга назар ташлаган ҳолда, бу жамоаларнинг ўзаро ўйинлари статистикасидан баъзи маълумотларни ҳукмингизга ҳавола этамиз.

Жамоамиз "Бухоро" билан ўтказган 15 учрашувидан 8тасида ғалаба қозонган, 2 учрашувда дуранг қайд этилган ва 5 ўйинда мағлубиятга учраган. Тўплар нисбати 29-16 жамоамиз фойдасига. Ўзаро ўйинларда жамоамизнинг энг йирик ғалабаси 6:1 бўлса, рақиб жамоа ҳисобида йирик ғалаба қайд этилмаган.

Ҳар икки жамоа сафида ўйнаган футболчилар ҳақида ҳам қизиқ маълумотлар мавжуд. Ўтган мавсум "Бухоро"ни ўз майдонида йирик 4:0 ҳисобида мағлубиятга учратилишида катта ҳисса қўшган Саламат Қутибоев ва Шавкат Саломов бу гал жамоамизга рақиб сифатида майдонга тушди. Турли йилларда гоҳ у, гоҳ бу жамоа сафида Саидкомил Акбаров, Дилявер Абибуллаев, Абдуқаҳҳор Ҳожиакбаров, Андрей Власичев, Шуҳрат Мусаев, Абдураззоқ Жўраев, Георги Квисешвили, Артурас Фоменколар ҳам майдонга тушишган.

Учрашувни бошқариб борган Азиз Асимовнинг ҳам бу икки жамоа ўртасида ўзига хос статистикаси мавжуд. Асимов кеча бўлиб ўтган ўйинни ҳисобга олганда учинчи марта бу икки жамоа қарама-қаршилигида ҳакамлик вазифасини ўтади. Аввалги икки ўйин Олмалиқ шаҳрида ўтган бўлиб, 2013 йил 5 октябрда "Олмалиқ" 3:2 ҳисобида ғалаба қозонган бўлса, 2015 йил 12 сентябрь куни ўтган баҳсда 1:1 ҳисобида дуранг қайд этилган. Эътиборли жиҳати, аввалги ҳар икки ўйинда Асимов сариқ карточкалар билан бир қаторда қизил карточкадан ҳам фойдаланган. 2013 йил 8 футболчига сариқ карточка кўрсатиш билан бирга Санжар Шоаҳмедов ва Алишер Маҳмудовга қизил карточка кўрсатган. Ўтган йил 3 марта сариқ карточка ва "Олмалиқ" аъзоси Саҳоб Жўраев майдондан четлатилганди. Асимов бу гал 6 футболчини огоҳлантириш билан чекланди. Умумий ҳисобда "Бухоро"нинг ўз майдонида Азиз Асимов томонидан бошқарилган ўйинлар сони 6та бўлиб, шундан 4тасида бухороликлар ғалаба қозонишган ва 2 ўйинда дуранг қайд этилган. Асимовнинг Бухородаги илк ўйини 2013 йил "Сўғдиёна" билан 4:1, "Металлург" билан 3:1, 2014 йил "Пахтакор" билан 0:0, 2015 йил "Динамо" билан 1:1, "Нефтчи" билан 3:1 ва 2016 йил "Олмалиқ" билан 2:0. "Олмалиқ"нинг сафар ўйинларида Асимов иккинчи марта ҳакамлик қилди. 2014 йил Бекободда жамоамиз 3:2 ҳисобида мағлубиятга учраганди. Иккинчи ўйин ҳам мағлубият билан якун топди.

Манба: fc-olmaliq.uz
Киритилди: 22:49, 06.03.2016.
Ўқилди: 2627 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Беллингем ўйиндан сўнг нима сабабдан Аргентина терма жамоаси ўйинчисини ургани маълум бўлди [12681]

Лионель Месси жаҳон чемпионатлари тарихидаги рекордини янада янгилади [7826]

Лионель Месси жаҳон чемпионатлари тарихида мутлақ рекорд ўрнатди [4843]

Беллингем Аргентинага қарши баҳсда Мессига нималар деганини айтди [4016]

ЖЧ-2026. Аргентина Англияни иродали тарзда мағлуб этиб, финалга йўл олди. Мессидан иккита ассист [3526]

«Бавария» Олисе учун «Реал»дан қанча сўраши маълум бўлди [3221]

Месси ЖЧ-2026 финалига чиқиш ҳақида фикр билдирди ва танқидчиларга жавоб қайтарди [3055]

Аргентина миллий жамоаси футболчилари Мессининг жамоа учун аҳамиятини таъкидлашди [2451]

Романо Майкл Олисенинг «Реал»га ўтиш шартини маълум қилди [2329]

Харри Кейн Англиянинг ЖЧ-2026 ярим финалидаги мағлубиятига муносабат билдирди [2314]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик