Кириш Регистрация

Хаби Алонсо йўл қўйган хатони Моуриньо такрорламоқчи эмас

Баҳо:
+ | -

"Реал" бош мураббийи Жозе Моуриньо ёш футболчи Ян Диомандени асосий жамоага мослаштиришда эҳтиёткорлик билан ҳаракат қилмоқчи.

Маълумотларга кўра, португалиялик мутахассис Франко Мастантуоно билан кузатилган вазият Диоманде мисолида ҳам такрорланишини истамаяпти. Моуриньонинг дастлабки мақсади ёш футболчи атрофидаги босимни камайтириш ва унга янги муҳитга мослашиш учун етарли вақт беришдан иборат.

Шундан кейингина мураббий Диомандени босқичма-босқич асосий таркиб футболчисига айлантиришни режалаштирмоқда. Мадрид клубида унинг салоҳиятига катта ишонч билдирилмоқда ва футболчи келажакда жамоанинг муҳим ўйинчиларидан бири бўлиши кутилмоқда.

Манбага кўра, Моуриньо бу борада Хаби Алонсо даврида Мастантуоно билан тутилган йўлдан фарқли услубни танламоқчи. Аргентиналик футболчи Мадридга келиши биланоқ Родриго ва Браим Диас каби тажрибали ўйинчилардан устун қўйилиб, асосий таркибда мунтазам имконият олган эди.

Моуриньо эса Диомандега нисбатан шошилмасдан, уни босимдан ҳимоя қилган ҳолда жамоага секин-аста интеграция қилиш тарафдори.

Киритилди: 13:53, 04.09.2026.
Ўқилди: 3086 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик