Кириш Регистрация
02/07 00:00 Португалия 0-0 Словения
02/07 06:00 АҚШ 0-1 Уругвай
02/07 06:00 Боливия 1-3 Панама
02/07 21:00 Руминия 0-3 Нидерландия
03/07 00:00 Австрия 1-2 Туркия
03/07 06:00 Бразилия 1-1 Колумбия
03/07 06:00 Коста-Рика 2-1 Парагвай

Жанг ҳаками: “Руслан жангни давом эттира олмасди”

Баҳо:
+ | -

Шанба оқшомида ҳамюртимиз Руслан Чагаев ўзига тегишли бўлган супероғир вазн тоифасидаги WBA (Regular) чемпионлик камарини австралиялик Лукас Браунга бой бериб қўйганди. Жангнинг 10-раунди якунланиб бораётган бир пайтда Брауннинг ўнг қўлда берган кучли зарбасидан сўнг Руслан мувозанатини йўқотиб қўйган эди.

Жанг ҳаками: “Руслан жангни давом эттира олмасди”

Жангни бошқариб борган тажрибали жанубий африкалик рефери, шу йил январь ойида 72 ёшини қаршилаган Стэнли Христодулу Лукаснинг кетма-кет берган зарбаларидан сўнг баҳсни тўхтатганди. Ўша пайтда раунд якунланишига 40 сония вақт қолганди.   

Жанг ҳаками: “Руслан жангни давом эттира олмасди”

“Қарорим юзасидан баҳслашиш бефойда. Барчаси мавжуд қоидалар асосида амалга оширилди. Чагаев икикта жуда кучли зарба ўтказиб юборди. Бу зарбалардан сўнг у жангни давом эттира олмасди. Мени ўрнимда бошқа рефери бўлганида ҳам шундай йўл тутарди. Бу стандарт техник нокаут”, – деди Христодулу.

Эслатиб ўтамиз, Руслан Чагаевнинг жамоаси ҳакамнинг 10-раундидаги қарори юзасидан апелляция беришни мақсад қилган.

Манба: olamsport.com
Киритилди: 17:58, 07.03.2016.
Ўқилди: 5852 марта.
Фикрлар: 4 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.