Кириш Регистрация
12/06 07:00 Жанубий Корея 2-1 Чехия
12/06 23:59 Канада 1-1 Босния-Герцеговина
13/06 06:00 АҚШ - Парагвай
13/06 23:59 Қатар - Швейцария
14/06 03:00 Бразилия - Марокаш
14/06 06:00 Гаити - Шотландия
14/06 09:00 Австралия - Туркия
14/06 22:00 Германия - Кюрасао

Криштиану Роналду ЕЧЛнинг плей-офф босқичида ўйин ўтказиш бўйича рекордчига айланди

Баҳо:
+ | -

«Реал» жамоаси ҳужумчиси Криштиану Роналду ЕЧЛнинг нимчорак финалида «Рома»га қарши ўтказилган учрашувда асосий таркибда майдонга чиқди.

Бу учрашув 31 ёшли ушбу футболчи учун ЕЧЛ плей-офф босқичларидаги 57-учрашув бўлди ва у бу борадаги рекордни ўрнатди.

Бунгача у «Барселона»нинг собиқ футболчиси Хави билан биргаликда 56талик кўрсаткич қайд этиб турганди. Айни вақтда «Порту» шарафини ҳимоя қилаётган дарвозабон Икер Касильяс ҳисобида эса ЕЧЛ плей-оффларида ўтказилган 55та учрашув бор.

Шунингдек, бу борадаги рўйхатни «Барселона» аъзоси Андрес Иньеста (53), «Нью-Йорк Сити» хавбеки Фрэнк Лэмпард (52), «Барселона» ҳужумчиси Лионель Месси (51) ҳамда трансфер ҳуқуқи «Манчестер Юнайтед»га тегишли бўлган, фаолиятининг асосий қисмини «Барселона»да ўтказган Виктор Вальдес (51) давом эттирган.

Манба: kun.uz
Киритилди: 10:50, 09.03.2016.
Ўқилди: 4381 марта.
Фикрлар: 2 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик