Кириш Регистрация

Андрей Микляев: «Олдимизга қўйилган вазифани уддалай олдик»

Баҳо:
+ | -

Олий Лиганинг 2-тур учрашувидан ўрин олган “Андижон” – “Локомотив” баҳси бўлиб ўтди. Унда тошкентликлар 3:1 ҳисобидаги ғалабани танътана қилишди.

Учрашувдан сўнг ташкил этилган матбуот анжуманида дастлаб “Локомотив” устози Андрей Микляев журналистларнинг саволларига жавоб қайтарди.

"3:1 ҳисобида ғалаба қозонган бўлсак-да, баҳс биз учун осон ўтмади. Боиси рақиб ҳам бугун яхши ўйин намойиш этди. Аммо шогирдларим ҳам бугун фақат ғалаба учун ҳаракат қилишди ва якунда ўз мақсадимизга ета олдик. Дастлабки 2 та турда Водийнинг икки жамоаси билан баҳсда 6 очко ишлашни мақсад қилгандик. Вазифа бажарилди. Бунинг учун йигитлардан миннатдорман.

Биз учун тақвим унчалик ҳам кўнгилдагидек тузилмаган. Ҳозир 2 та ўйин сафарда ўйнадик. Энди Осиё Чемпионлар Лигасида ҳам сафарда ўйин ўтказамиз. Лекин кишини хурсанд қиладиган жиҳати шундаки, ўйинчиларимиз ушбу муҳим ўйинларда ўзларини ижобий жиҳатдан кўрсата олишмоқда. Учрашувларда ғалаба қўлга киритилмоқда. Бу йил жамоамизда ажойиб таркиб йиғилган. Умид қиламанки, бу йил кўплаб ғалабалар қўлга киритиб, мухлисларимизни хурсанд қиламиз", - дейди тажрибали мутахассис. 

Манба: sports.uz
Киритилди: 19:54, 11.03.2016.
Ўқилди: 2832 марта.
Фикрлар: 2 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Нидерландия бош мураббийи Рональд Куман Ўзбекистон терма жамоасига қарши иккита ўйин ўтказилишини сўради [4718]

Швейцария терма жамоаси заҳарли илонлар сабабли базасини ўзгартирмоқда [4389]

«Реал» таркибида беш нафар франциялик футболчи бўлади [3948]

Кержаков Ўзбекистон терма жамоаси дуч келадиган асосий муаммони айтди [3583]

Қозоғистон футбол федерацияси амалдори Ўзбекистон терма жамоасининг ЖЧ–2026 учун таркибига баҳо берди [3559]

Португалиялик агент: «Роналду терма жамоа учун фойдадан кўра кўпроқ бош оғриғидир» [3433]

Ўзбекистон терма жамоаси футболчиларига жаҳон чемпионати ўйинлари учун мукофот пуллари бериладими? [3015]

Ўртоқлик ўйини. Нидерландия - Ўзбекистон - 2:1 (видеошарҳ) [2777]

«Реал» ярим ҳимоячиси Англия клубига ўтиши мумкин [2434]

Бразилия терма жамоасидан келган чақирув Эдерсонни шошириб қўйди [1987]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик