Кириш Регистрация

Нўъмон Ҳасанов: "Мавсумдаги энг яхши ўйинимизни ўтказдик"

Баҳо:
+ | -

"Пахтакор" - "Қўқон-1912" учрашувидан кейинги матбуот анжуманида мезбонлар бош мураббийи ўйин ҳақида фикрларини билдириб ўтишди.

"Ушбу мавсумда энг яхши ўйинимизни кўрсатдик. Йигитларга миннатдорчилик билдираман. Улар кўрсатмаларни тўлиқ ва тўғри бажаришди.

Рақиб ҳимоявий ўйнаб, 7 футболчи билан орқада ўйнаётганда буни амалга ошириш қийин. Шу сабабли қанотлардан кўпроқ ўйнаш керак бўлади. Узоқдан зарба бериш ҳам деярли имконсиз. Маҳорат ва тезлик эвазига барибир ўзимизга керакли голларни урдик. Вазиятлардан фойдаланишни яхшилашимиз керак.

Андреевда жароҳат бор. У бугун алоҳида шуғулланди. Болтабоев эса иссиғи борлиги сабабли 10 кун машғулотда қатнашмади", — дейди Нўъмон Ҳасанов.

Манба: pakhtakor.uz
Киритилди: 20:51, 11.03.2016.
Ўқилди: 2954 марта.
Фикрлар: 14 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Бразилия терма жамоаси қайдномасида ўзгариш юз берди [4855]

Нидерландия бош мураббийи Рональд Куман Ўзбекистон терма жамоасига қарши иккита ўйин ўтказилишини сўради [4571]

Швейцария терма жамоаси заҳарли илонлар сабабли базасини ўзгартирмоқда [4304]

«Реал» таркибида беш нафар франциялик футболчи бўлади [3675]

Кержаков Ўзбекистон терма жамоаси дуч келадиган асосий муаммони айтди [3504]

Қозоғистон футбол федерацияси амалдори Ўзбекистон терма жамоасининг ЖЧ–2026 учун таркибига баҳо берди [3389]

Португалиялик агент: «Роналду терма жамоа учун фойдадан кўра кўпроқ бош оғриғидир» [3169]

Ўзбекистон терма жамоаси футболчиларига жаҳон чемпионати ўйинлари учун мукофот пуллари бериладими? [2929]

Ўртоқлик ўйини. Нидерландия - Ўзбекистон - 2:1 (видеошарҳ) [2641]

«Реал» ярим ҳимоячиси Англия клубига ўтиши мумкин [2367]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик