Кириш Регистрация

“Бунёдкор” – “Зоб Аҳан” учрашуви олдидан Ўзбекистон терма жамоаси ҳақидаги китоб сотувга чиқади

Баҳо:
+ | -

“Ғофур Ғулом”номидаги нашриёт-матбаа ижодий уйи «Бир жамоа — бир орзу! Ўзбекистон миллий терма жамоаси” номли китобни нашрдан чиқарди. Ушбу китобда Ўзбекистон миллий терма жамоаси тарихи, мусобақалардаги иштироки, жаҳон чемпионати саралаш боқичидаги ўйинлари, таркиби, рекордчилари, бош мураббийлари, терма жамоанинг етакчи ўйинчилари, Ўзбекистон миллий терма жамоаси барча ўйинлари статистика маълумотлари жой олган.

6b2c6aeaef957b9189742d33583dfd03.jpg

Шунингдек китобда менинг “Ўзбекистоннинг ФИФА рейтингидаги энг юқори ва энг қуйи ўринлари”, “Ўзбекистон терма жамоасининг дарвозабонлари”, “Ўзбекистон терма жамоасида энг кўп ўйнаган, гол урган, сариқ карточка олган ва гол уролмайдиган ҳужумчилар рейтинги”, “Ўзбекистон терма жамоасида энг кўп ўйнаган, гол урган, сариқ ва қизил карточка олган ҳимоячилар рейтинги”, “ Ўзбекистон терма жамоасида энг кўп ўйнаган, гол урган, сариқ карточка олган ва гол уролмайдиган ярим ҳимоячилар рейтинги”, “Ўзбекистон терма жамоасининг мағлубиятсиз сериялари ТОП-10 рейтинги”, “Ўзбекистон терма жамоаси мураббийларининг дастлабки 5 ўйиндан кейинги натижалари”, “Ўзбекистоннинг бошқа қитъа вакиллари устидан қозонган ажойиб ғалабалари”, “Ўзбек футболининг эришган энг яхши натижалари” номли статистик-мақолаларим ҳам ўрин олди.

Мазкур китоб 14-март куни сотувга чиқади. 15-март куни Осиё Чемпионлар лигасининг 3-туридан ўрин олган “Бунёдкор” – “Зоб Аҳан” учрашуви олдидан “Бунёдкор” стадионида ушбу китоблар сотуви йўлга қўйилади. Шунингдек Ўзбекистон терма жамоасининг Филиппин ва Баҳрайн термаларига қарши ўйинларида ҳам китоблар сотуви  ташкиллаштирилади.

Айни пайтда Ўзбекистон чемпионатида иштирок этувчи бошқа клублар билан ҳам, ўйинлардан олдин ушбу китоб сотуви йўлга қўйилиши режада бор.

Фурқат Юсупов

Манба: sports.uz
Киритилди: 15:42, 12.03.2016.
Ўқилди: 4985 марта.
Фикрлар: 8 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Флорентино Перес катта трансферни ҳал қилди [8889]

«Барселона» юлдуз футболчисидан кўнгли қолди ва уни сотишга қарор қилди [6387]

Канада — Ўзбекистон учрашуви: Энг юқори ва энг паст баҳо олган футболчилар маълум бўлди [5316]

Канада — Ўзбекистон: АҚШга кетган 4 нафар футболчимиз бугунги ўйин қайдномасига киритилмади [3725]

Ғаниевнинг жароҳати жиддий бўлса, унинг ўрнини ким эгаллаши маълум бўлди [3508]

Ўзбекистон терма жамоасининг Жаҳон чемпионатида иштирок этадиган таркиби маълум бўлди — манба [2580]

Фабио Каннаваро: «Иккинчи таймда ҳам футболчиларимдан айнан биринчи бўлимдагидек интенсивликни кутгандим» [2359]

Ўртоқлик учрашуви. Канада - Ўзбекистон - 2:0 (видеошарҳ) [2333]

«Барселона» таклифни 120 миллион еврогача оширади [2268]

Романо «Реал»дан кетган Карвахаль ўрнига кўрилаётган учта номзодни айтди [2229]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик