Кириш Регистрация
05/07 02:00 Парагвай 0-1 Франция
06/07 01:00 Бразилия 1-2 Норвегия
06/07 05:00 Мексика 2-3 Англия
06/07 23:59 Португалия - Испания
07/07 05:00 АҚШ - Бельгия
07/07 21:00 Аргентина - Миср

Бугун «Насаф»га қарши ўйнайдиган Рашидовнинг «Ал-Жаиш»и ҳақида

Баҳо:
+ | -

Ҳамюртимиз Сардор Рашидов ўйнаётган “Ал-Жаиш” клуби ОЧЛнинг келаётган икки турида “Насаф” билан беллашади. Доҳаликлар “Ал-Айн”ни икки марта доғда қолдириб, ўзларининг мақсадлари жиддий эканини исботлаб улгуришди. Буни “Жаиш” қаршиликлар билан ўйинларда ҳам кўрсатишга уриниб кўриши табиий.

2007 йил ташкил этилган жамоа 2011 йил юқори лигага йўлланма олган. Дебют мавсумида иккинчи, кейин эса учинчи ўринни эгаллади. Айни пайтда жамоа 3-ўрин учун курашмоқда. “Ар-Райян” аллақачон чемпионликни қўлга киритишга улгурди.

“Ал-Жаиш” СПОРТ КЛУБИ
Ташкил этилган йили: 2007
Стадиони: “Абдуллоҳ Бин Халифа”, 12 минг томошабинга мўлжалланган
Раҳбари: Ҳамад Али Ал Аттия
Бош мураббийи: Сабри Лямуши (Франция)
Ўтган мавсум Қатар чемпионатида учинчи ўринни эгаллаган.
Эришган ютуқлари: Қатар Кубоги соҳиби 2013, Қатар Валиаҳд Шаҳзодаси Кубоги ғолиби 2014.

Жамоани франциялик машҳур мутахассис Сабри Лямуши бошқармоқда. У фаолиятида “Осер”, “Монако”, “Парма”, “Интер” ва “Марсель” каби клублар шарафини ҳимоя қилган. Икки йилдан ортиқроқ Қатарда ўйнаган. 2014 йилдан буён “Ал-Жаиш”га устозлик қилиб келяпти. Лямуши Франция терма жамоасида ҳам тўп тепган ва Котд'Ивуар термаси билан 2014 йил Бразилиядаги мундиалда бош мураббий сифатида қатнашган.

Сабри ЛЯМУШИ
Туғилган санаси: 09.11.1971
Туғилган жойи: Лион, Франция
Футболчиликдаги амплуаси: ярим ҳимоячи
Ўйнаган жамоалари: 1990–1994 “Алес” 106 (26), 1994–1998 “Осер” 129 (19), 1998–2000 “Монако” 56 (4), 2000–2003 “Парма” 90 (7), 2003–2005 “Интер” 16 (0), 2004–2005 “Женоа” 20 (1), 2005–2006 “Марсель” 36 (5), 2006–2007 “Ал Райян” 7 (6), 2007–2008 “Умм Салал” 10  (1), 2009 “Ал-Харитият”.
Франциятерма жамоасида 1996–2001 йилларда 12 ўйинда 1 гол урган.
Бошқарган жамоалари: 2012–2014 Котд Ивуар, 2014 йилдан “Ал-Жаиш”да.

Ушбу клуб сафида миллий терма жамоамиз аъзоси Сардор Рашидов тўп тепишини мухлисларимиз яхши билишади. Уни ОЧЛ учун қатарликлар ҳужумчи сифатида рўйхатдан ўтказишган. “Жаиш” легионерлар лимитидан тўлиқ фойдаланган. Ҳимоячи Лукас Мендес Бразилиядан бўлиб, “Коритиба” ва “Марсель” жамоаларида фаолият олиб борган. Вагнер Рибейро ишқибозларга араб мамлакатларидаги ўйинлари билан танилган. Етакчи футболчи бўлиб турган Ромариньо эса “Коринтианс” шарафини ҳимоя қилган. Айнан шу ҳужумчи жамоанинг асосий ижодкорлик ишлари билан машғул бўлади. Таркибда яна Қатарда кўзга кўринган 3-4 нафар маҳаллий футболчилар бор.

Дарвозабонлар
1. Фаҳад Юнус
16. Халифа Ндиайэ
22. Сауд Хатир
Ҳимоячилар
2. Мурод Нажи
3. Абдулла ал-Мисакий
4. Лукас Мендес (Бразилия)
8. Юсуф Муфта
19. Абдураҳмон Исса
21. Али Санад
67. Жасим Шнин
77. Абдулазиз Муҳаннадий
96. Жассим Абдулраҳмон
Ярим ҳимоячилар
5. Муҳаммад Жабрий
6. Ёсир Абубакар
7. Весам Ризқ
13. Салоҳ ал-Яҳрий
14. Муҳаммад Мезнаний
17. Отман ал-Яҳрий
18. Муҳаммад Жедо
20. Вагнер Рибейро (Бразилия)
23. Холид аз-Зереқ
27. Аҳмад Муин
Ҳужумчилар
9. Ҳамид Абдураззоқ
10. Сардор Рашидов (Ўзбекистон)
12. Мажид Муҳаммад
31. Ромариньо (Бразилия)

Манба: fcnasaf.uz
Киритилди: 13:57, 16.03.2016.
Ўқилди: 4465 марта.
Фикрлар: 3 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Криштиану Роналду Португалия терма жамоасидаги фаолиятини қачон якунлашини айтди [3985]

Карло Анчелотти Бразилиянинг Норвегиядан мағлуб бўлиш сабабини тушунтирди [3909]

ЖЧ-2026. Бразилия - Норвегия - 1:2 (видеошарҳ) [3388]

Трамп АҚШ терма жамоаси футболчиси бўйича чиқарилган шов-шувли қарордан сўнг ФИФАга мурожаат қилди [3332]

Холанд жаҳон чемпионатида фақат бир европалик футболчи эриша олган натижани такрорлади [3103]

Роналду ЖЧ-2030да ўғли билан бирга ўйнаши ҳақидаги миш-мишларга нуқта қўйди [2340]

АҚШ терма жамоаси ҳужумчиси Балогун ўтган ўйиндаги четлатишига қарамай, Бельгияга қарши майдонга тушади [2138]

ЖЧ-2026да сенсация: Холанднинг дубли Норвегияни чорак финалга олиб чиқди, Бразилия турнирни тарк этди [2117]

ЖЧ-2026. Мексика — Англия учрашуви бошланиш вақти ўзгарди (таркиблар) [1972]

ЖЧ-2026: Бешта гол киритилган баҳсда Англия Мексикани мағлуб этиб, чорак финал йўлланмасини қўлга киритди (видеошарҳ) [1924]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик