Кириш Регистрация

«Барселона» Суперлига тузиш ғоясини қўллаб-қувватлади

Баҳо:
+ | -

Каталониянинг «Барселона» клуби ЕЧЛга қарши Европа етакчи клублари Суперлигасини тузиш таклифини қўллаб-қувватлашини маълум қилган.

La Vanguardia нашри берган маълумотга кўра, Европа клублар Ассоциацияси ҳозирча бу борада УЕФА билан очиқ мулоқотга киришишни истамаяпти. Аммо Европанинг энг машҳур клублари Чемпионлар Лигасининг ҳозирги ҳозирги кўринишидан қониқишмаяпти.

Уларнинг фикрича, коэффициенти паст бўлган мамлакат чемпионати вакилларининг мусобақада иштирок этиши рақобатни ва ТВ томонидан бўлган эътиборнинг пасайишига сабаб бўлади.

«Биз клубларнинг ўзи назорат қиладиган Евролига тузишимиз керак. Ҳозир жамоалар жуда кўп жиҳатдан ФИФА ва УЕФАга боғланиб қолишган. Шундай экан, бу каби турнирларни ташкил қилиш бизнинг бош мақсадимиз бўлиши керак», – дея таъкидлаган «Барселона»нинг молия ишлари бўйича вице-президенти Сюзана Монье.

Эслатиб ўтамиз, Суперлига худди МБА ва МФЛ каби ёпиқ тизимда ташкиллаштирилиши режа қилинган.

Манба: kun.uz
Киритилди: 14:44, 16.03.2016.
Ўқилди: 4624 марта.
Фикрлар: 2 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.